Cайт ранги: A A


Янгиликлар

02.10.2015
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури амалда

30 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши ҳақидаги маърузасини эшитдилар. 

28.09.2015
Қонун ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан олиб борган назорат-таҳлил фаолияти якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Қонун ижросини ўрганиш ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлилига асосан мамлакатнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятлари ҳудудларида олиб борилди.

 


15.09.2015
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси кўриб чиқилди

15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида маъруза қилди.

14.09.2015
Парламент назоратини амалга оширишнинг долзарб масалалари

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Парламент назоратини амалга оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

11.09.2015
Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Адолат” социал демократик партияси фракцияси ва Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида "Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айнан ушбу масалаларга катта эътибор қаратилди. 

11.09.2015
Парламент фаолиятида “ахборот алмашиш” механизми

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Парламент фаолиятида “ахборот алмашиш” механизмининг самарали усулларини тадбиқ этиш” мавзусида “давра суҳбати” ташкил этилди. 

09.09.2015
Аҳоли фаровонлигини юксалтириш — устувор вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Чунончи, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

07.09.2015
Янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар иштирокида қизғин муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. 

04.09.2015
Депутатлар таълим тизимига оид қонун ҳужжатлари ижросини муҳокама қилдилар

Қуйи палатанинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг куни кеча бўлиб ўтган йиғилишида халқ таълими муассасаларида чет тилларини ўргатиш борасидаги қонунчиликнинг ижроси юзасидан Халқ таълими вазирининг ахбороти эшитилди.

04.09.2015
Давлат бюджетининг 2015 йил ярим йиллик ижроси қўмитада кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 4 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Давлат бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.02.2018
Таҳлиллар амалий ишларга ундамоқда

Туман ҳокимлиги ва қуйи палата депутати Зафар Ханиязов билан биргаликда тумандаги Қонликўл шаҳарча ф...

22.02.2018
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволи депутатлар эътиборида

Самимий суҳбатлар давомида Хонқа тумани аҳолисидан 283 та мурожаат келиб тушган. Келиб тушган масала...

22.02.2018
Мақсад – инсонлар ҳаётида вужудга келган муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш

–  Қорачўққи қишлоғидаги “Соҳибкор” маҳалласидаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиб, уларнинг...