Cайт ранги: A A


Янгиликлар

Фракция аъзолари жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди
13.03.2018
Фракция аъзолари жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди

Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари” ҳамда Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси фаолларининг Мурожаати мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, фракциянинг олдида турган вазифаларга бағишланди.

Фуқароларнинг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқлари депутатлар диққат марказида
13.03.2018
Фуқароларнинг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқлари депутатлар диққат марказида

Жойларда ўтказилаётган мулоқотларда фуқаролар томонидан 3087 та турли йўналишдаги муаммолар кўтарилиб, уларнинг 1074 таси (35%) депутатлар томонидан мутасадди ташкилотлар иштирокида жойида ҳал этилди, 1538 та турли хилдаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган туманларнинг «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, халк депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида тасдиқланди.

Парламент комиссиясининг фаолияти ижобий баҳоланди
12.03.2018
Парламент комиссиясининг фаолияти ижобий баҳоланди

Йиғилишда таъкидланганидек, 2017 йилда Парламент ҳузуридаги жамоат фонди “учинчи сектор” субъектларининг 264 дан ортиқ дастур ва лойиҳаларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 12,7 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ажратган. Мазкур маблағлар ошкоралик ва шаффофлик принципларига амал қилинган ҳолда мақсадли молиялаштирилди. 

Ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида
12.03.2018
Ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилишни ҳамда уларнинг рекламаси ва савдосини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бинолари, жамоатчилик жойлари, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ҳамда спорт, ижтимоий ва маданий тадбирларда аудио, визуал ва мултимедиа воситалари, матн, кўргазмали қўлланмалар, баннерлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишни чеклаш ҳамда белгиланган тартибни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш каби масалаларни ўз ичига қамраб олади.

Тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар эшиги очилади
12.03.2018
Тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар эшиги очилади

Қонунлар лойиҳаларида, хусусан тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати беш минг АҚШ долларигача бўлган товарларни фақат юк ҳужжатлари асосида олиб чиқиш ҳуқуқини бериш, фермер хўжаликларига тадбиркорлик субъекти сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, шунингдек, қонунда тақиқланмаган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш ва шу орқали кўп тармоқли фермер хўжалигининг ҳуқуқий мақомини белгилаш таклиф этилмоқда.

Жамият ҳаётидаги муҳим масалалардан бири “Адолат” СДП фракцияси эътиборида
09.03.2018
Жамият ҳаётидаги муҳим масалалардан бири “Адолат” СДП фракцияси эътиборида

Одамларимиз ҳаёт тарзи яхшиланиб, жаҳон ҳамжамиятига кўпроқ дахлдорлигимиз ошиб бораётган, ўзбек маданияти, маънавиятини жаҳон халқлари ўқиб, андоза олаётган бир даврда, миллий тараққиётимизга катта тўсиқ ва ғов бўлиб келаётган бу иллатга барҳам бериш, тўй-маъракаларни ихчам, замонавий кўринишда ўтказиш ишларида Ватанини севадиган, миллат, оила ғурури ва келажагини ўйлайдиган ҳар бир фуқаро бефарқ бўлмаслиги керак.

Кичик саноат зоналари­ — илғор технологик ишлаб чиқариш марказлари
09.03.2018
Кичик саноат зоналари­ — илғор технологик ишлаб чиқариш марказлари

Мамлакатимизда кичик саноат зоналарида фаолият кўрсатадиган корхоналарга, киритиладиган инвестициялар ҳажмига қараб, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қўлланилишидан ташқари, у ерда фаолият кўрсатаётган корхоналарга барча қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. 

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади
09.03.2018
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади

Юртимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга жаҳон афкор оммасининг эътиборини тортишда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 15 мартдаги 60/251-сонли резолюцияга мувофиқ ташкил этилган мазкур ташкилот БМТга аъзо бўлган барча 193 давлатга улар инсон ҳуқуқлари бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларини қандай бажараётганлиги хусусида дунё жамоатчилигини хабардор қилишда минбар вазифасини ўтайди.

Депутатлар туризмни, суд тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиган ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлайдиган  қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
06.03.2018
Депутатлар туризмни, суд тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиган ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлайдиган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

6 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қонун устуворлигини таъминлашга ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. 

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик янада такомиллашади
05.03.2018
Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик янада такомиллашади

Ривожланган хориж мамалакатларида «smart regulation», яъни «ақлли бошқарув» ёки қонунчилик ва қонунчилик фаолиятида бошқарув сиёсати амалиёти кенг тарқалган бўлиб, бу амалиёт ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида ҳаққоний ва самарали бозор муносабатларини тартибга солиш билан бирга, савдо ва инвестиция учун қулай шароитлар яратилишини таъминлайди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.04.2018
Германиялик сиёсатчилар билан ўзаро мулоқот

Жорий йилнинг 20 апрель куни Қонунчилик палатасида Германиянинг Баден Вютемберг ва Биберах шаҳридан ...

20.04.2018
“Mening fikrim” веб-портали ишга тушмоқда

“Mening fikrim” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда ишти...

20.04.2018
Талабалар шаҳарчасидаги муаммолар таҳлил қилинди

Тадбирда комиссия аъзолари томонидан аҳоли хонадонларида ижарада яшаётган талабаларни вақтинча рўйхатга...