Янгиликлар
Талабалар шаҳарчасидаги мауммолар таҳлил қилинди
Тадбирда комиссия аъзолари томонидан аҳоли хонадонларида ижарада яшаётган талабаларни вақтинча рўйхатга қўйишда улардан хонадон эгаси билан ижара шартномаси тузилиши мажбурийлигини бекор қилиб, буни маҳалла фуқаролар йиғини маълумотномаси асосида амалга ошириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан тегишли идораларга таклифлар тайёрланди.
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди
Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3 млн. нафардан кўпроқ пенсионерлар ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, мамлакатимиз аҳолисининг ўртача 10% ни ташкил этади. 2017 йил давомида Пенсия жамғармаси таркибий тузилмаларида 298 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган бўлиб, 2016 йилга нисбатан бу кўрсаткич 40 минг нафарга кўпроқдир.
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди.
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг 2018 йил биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан матбуот ва ОАВ ходимларига ахборот берилди.
Автомобиль йўлларини қуриш, лойиҳалаш соҳасидаги норма ва стандартларга риоя этишни таъминлашга қаратилган қонун ишлаб чиқилмоқда
Таъкидлаш жоиз, республикамиз халқ хўжалиги юкларининг 80 фоизи, йўловчи ташиш хизматининг 85 фоизи автомобиль транспорти соҳасига тўғри келади. Шу жиҳатдан олиб қараганда замонавий магистраль йўлларининг шаклланиши бугунги куннинг долзарб вазифасига айланмоқда.
Ногиронликни аниқлаш тизими соддалаштирилади
Ахборотда қайд этилганидек, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси томонидан 2017 йил давомида 47,2 минг нафардан ортиқ фуқароларга бирламчи ногиронлик белгиланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,1 минг нафарга кўпайган. Жумладан, Қашқадарё вилоятида 2017 йил давомида 4184 нафардан ортиқ фуқароларга бирламчи ногиронлик белгилан. Бу кўрсатгич 2016 йилга нисбатан 1674 нафарга кўпайган.
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди
“Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистоннинг қонунчилик амалиётида биринчи марта, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Конвенцияси халқаро стандартларини ва рекрутинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда ривожлантиришнинг хорижий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Мамлакатимизга карантиндаги зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишининг олди олинади
– Мамлакатимизда карантиндаги зарарли организмлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Шухрат Якубов. – Айниқса, Президентимиз томонидан мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, махсус Фармон ва қарорларнинг қабул қилингани келгусида мамлакатимиздан хорижий давлатларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишда ижобий натижалар олиб келади.
Ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 32 ва 245-моддаларига товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини, бундан янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда товарлар мустасно, амалга ошириш ҳуқуқини, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида турган товарларни реэкспорт қилишга давлат божхона хизмати органлари томонидан рухсатнома берилиши бўйича талабни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилмоқда
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг процессуал механизмлари такомиллаштирилишига ва бу, ўз навбатида, иқтисодий жиноятларни тергов қилишнинг тезкорлигини таъминлашига, тафтишчилар фаолияти сифатининг ва умуман, дастлабки тергов натижадорлигининг ошишига, тадбиркорлик субъектларига нисбатан қонунга хилоф равишда жиноят ишларини қўзғатиш ҳолатларининг олдини олишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлигини оширишга кўмаклашади.
Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш устидан назорат кучайтирилади
Бугун Парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О.Адхамжоновнинг хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель Конвенцияси доирасидаги мажбуриятларнинг Ўзбекистон томонидан бажарилиши ҳолати юзасидан ахбороти эшитилди.
“Адолат” СДП фракцияси: давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлашимиз керак
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгилашга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилмоқда.
Давлат хизматлари ва хусусий сектор учун бандликка кўмаклашишнинг аниқ механизми тартибга солинади
Қайд этилганидек, «Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон аҳолисини ҳам мамлакат корхоналарида, ҳам чет элда иш билан таъминлаш имкониятларини кўпайтириш ва кенгайтириш, давлат хизматлари ва хусусий сектор учун бандликка кўмаклашишнинг аниқ механизмини тартибга солиш, иш билан таъминлаш борасида хизматлар кўрсатиш учун тартиб ва шартларни белгилаш, шу жумладан рекрутинг агентликлари, корхоналар ва иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни белгилаш имконини беради.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Талабалар шаҳарчасидаги мауммолар таҳлил қилинди
Тадбирда комиссия аъзолари томонидан аҳоли хонадонларида ижарада яшаётган талабаларни вақтинча рўйхатга...
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди
Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...