Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

26.11.2015
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари сайловчилар билан юзма-юз учрашмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Содиқжон Турдиев Андижон вилояти "Шаҳрихон" сайлов округи сайловчилари билан учрашди. Сайловчилар билан юзма‑­юз суҳбатларда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллик муносабати билан жойларда ўтказилаётган тадбирлар ҳамда Президентимиз ташаббуси билан 15 майдаги фармони асосида ишлаб чиқилиб қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш масалаларига қаратилди.

26.11.2015
Cайловчилар билан учрашувларда муҳим масалалар кўтарилди

Тошкент шаҳридаги 128-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Рустам Комилов ва 127-Қорақамиш сайлов округидан Шуҳрат Мамаджановнинг сайловчилар билан учрашувлари ҳам самимий ва қизғин суҳбат асносида ўтди. Учрашувларда сайловчилар аҳоли бандлигини таъминлаш, пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлашнинг ҳу­қу­қий асослари юзасидан кўплаб саволлар билан мурожаат этишди. Депутатлар уларнинг ҳар бирига батафсил жавоб қайтарди, учрашувга келганларнинг жойларда қо­нунлар ижроси билан боғлиқ фикр-мулоҳазалари тинг­ланди.


25.11.2015
Сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ, депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлмоқда. Жумладан, ЎзМТДП фракцияси аъзолари учрашувлар давомида Президентимиз маърузаларининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот беришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

24.11.2015
Депутат сайловчилар билан учрашувларда бўш иш ўринларини янада кўпайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев Хонқа туманидаги 35-умумтаълим мактабида ҳамда Хонқа тумани “Пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида сайловчилари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бу йўналишда қабул қилинаётган қонунларни янада такомиллаштириш ва улар ижроси, фуқароларнинг мурожаатларига эътибор, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишлар депутат томонидан аҳолига етказилди.

23.11.2015
Қорақалпоғистонлик депутат сайловолди кампанияси даврида берган ваъдаларини бажармоқда

Қорақалпоғистон Республикасидан сайланган "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Рашид Матқурбановнинг 6-сонли “Чимбой” сайлов округи сайловчилари билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Депутат мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, ўтган давр мобайнида парламентда қабул қилинган янги қонунлар, амалдаги қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари тўғрисида маълумот берди.

30.05.2015
Сайловчилар парламент ҳаётига фаол қизиқмоқда

24-Ибн Сино сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Умаров сайловчилар билан учрашувлар чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

29.05.2015
Сайловолди ваъдаларни бажариш вақти келди

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “73-Шўрчи” сайлов округидан сайланган депутат Ёрмамат Холиёров 27 май куни Олтинсой туманида ўз сайловчилари билан учрашди. Олтинсой туманидаги Қурилиш касб-ҳунар коллежида бўлган учрашув кўтаринки кайфиятда бошланди. 

29.05.2015
Халқ вакили сайловчилар ҳузурида

ЎзМТДП фракцияси аъзолари Сиддиқ Номозов ҳамда Марҳабо Ғафурова Оқдарё тумани, Самарқанд шаҳри сайловчилари билан учрашув ўтказди.

29.05.2015
Сайловчилар билан учрашувда фракция фаолияти кенг ёритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида белгиланган Регламентга мувофиқ қуйи палата депутатлари ўз сайлов округлари ҳудудларида биринчи марта ўз сайловчилари билан учрашувларни бошладилар. Улар орасида парламентдаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов ҳам бор. 

29.05.2015
O‘zLiDeP фракция аъзолари сайловчилар билан учрашмоқда

Самарқанд шаҳрида ва Ургут туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Адҳам Шодмонов ва Меҳриддин Муҳаммадиевнинг сайловчилар билан учрашувлари ташкил этилди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...