Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар жойида ҳал этилди
Ойсоат Мейлиеванинг мурожаати ҳам иш билан таъминлаш масаласида бўлди. Боқувчисидан айрилган бу аёл рўзғорни тебратишга қийналаётганлигини баён этди. Ушбу масала шу ернинг ўзида ҳал этилди. О. Мейлиева туманнинг Гулистон қишлоғида ташкил этилаётган тез тиббий ёрдам шохобчасига ишга қабул қилинадиган бўлди.

Китобхонлик тарғиботи қизғин давом этмоқда
Жойларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал қилиш ишига кўмаклаш мақсадида Наманган вилоятининг Поп туманига ташриф буюрган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Нодиржон Мухторов тумандаги 16-умумтаълим мактабида бўлиб, муассаса кутубхонаси учун китоблар тўпламини ҳадя этди.

Аниқланган камчилик 3 кун ичида ўз ечимини топади
Тумандаги “Комилжон Отаниёзов” маҳалласида ташкил этилган мулоқотда ҳудуддаги 31-умумтаълим мактаби олдида 1,5 километрлик йўлнинг умуман яроқсиз ҳолга келиб қолганидан шикоят қилишди.

Муаммо бартараф этиладиган бўлди
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилаётир. Парламент қуйи палатаси депутати Ж. Пирматов ҳам Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги бир нечта ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларига ташриф буюрди. Тумандаги 1-сонли мактаб жамоасига ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара китобларини совға қилди. Шунингдек, мазкур мактабгача таълим муассасасининг фаолиятини ҳам атрофлича ўрганди.

Наманган энг китобхон вилоятга айланади
Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган китоб улашиш акцияси давомида барча даражадаги раҳбарлар, кўнгилли юртдошларимиз ўзлари таълим олган мактабларига китоблар совға қилмоқда.

Аниқланган муаммолар депутат назоратига олинди
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилмоқда. Шунингдек, жойларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал қилиш ишига кўмаклашмоқда.

Мактабларга энг сара китоблар тақдим этилди
Китоб – инсон маънавий дунёси, керак бўлса моддий ҳаётини ҳам ҳар томонлама таъминлайдиган манба. Кейинги икки йилда жамиятимизда мутолаа маданияти жонланди десак, муболаға бўлмайди. Албатта, бунда миллат маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган эзгу ҳаракатлар ўзига хос туртки берди ва бу хатто давлатимиз раҳбарининг доимо эътиборида бўлиб турибти.

Ёш авлоднинг маънавияти ва билим савиясини юксалтириш йўлида муҳим қадам
Шу ўринда бир муҳим жиҳат ҳақида айтиб ўтмасам бўлмайди. Бу сафарги учрашувларимизнинг бошқаларидан фарқли томони бор: мен ўзим ўқиган мактаб — Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги Қиличбой овул фуқаролар йиғинидаги 15-сонли мактаб кутубхонасига шахсий жавонимдан 30 дан зиёд, шу ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасига 10 дан ортиқ китоб улашдим.

Таълим муассасасига китоблар тақдим қилинди
Маълумки, биз – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари доимий асосда ҳудудларларга чиқиб, сайловчилар билан учрашяпмиз. Ўз сайлов округимиздаги бу галги фаолиятимиз давомида айнан маърифий ишларга яъни, таълим муассасаларига бориб, китоб улашишдек эзгу ишларни режа қилдик.

Сарвар Отамуратов ўзи ўқиган мактабга китоблар туҳфа қилди
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов ўзи таҳсил олган Юнусобод туманидаги 86-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Шахсий кутубхонасидан ўқувчиларга бадиий адабиётлар ва дарсликлар совға қилди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда
2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...