Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Халқ билан мулоқотларда ижтимоий масалалар ечимига эътибор қаратилмоқда
04.05.2017
Халқ билан мулоқотларда ижтимоий масалалар ечимига эътибор қаратилмоқда

Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот бу юзага келган масалаларни самарали бартараф этишнинг зарурий механизмига айланиб бормоқда. Чунончи, Тошкент шахридан сайланган депутатлар Яшнобод туманидаги аҳвол билан танишмоқдалар. Навбатдаги ана шундай учрашувлардан бири туманинг “Баҳор” ҳамда “Парвоз маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди фуқаролари билан бўлиб ўтди. 

Тиббиёт масалалари депутатлар эътиборидан четда қолгани йўқ
03.05.2017
Тиббиёт масалалари депутатлар эътиборидан четда қолгани йўқ

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойлардаги ҳақиқий аҳволни чуқур ўрганмоқдалар. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирокидаги Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиника жамоаси билан бўлиб ўтган мулоқотда депутатлар одамларнинг ўй-фикрлари, таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Олий Мажлис депутати Берунийда 20 га яқин муаммоларни ўрганиб чиқди
03.05.2017
Олий Мажлис депутати Берунийда 20 га яқин муаммоларни ўрганиб чиқди

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари турли долзарб масалаларга жойида ечим топиш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. 7-Орол сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зафар Ханиязов  Беруний тумани «Саркоп» ОФЙ ҳудудида аҳоли билан очиқ мулоқотларни ўтказмоқда.

Халқ билан мулоқот инсон манфаатларига хизмат қилади
03.05.2017
Халқ билан мулоқот инсон манфаатларига хизмат қилади

Маълумки, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари жорий йилнинг 1-10 май кунлари ҳудудларда аҳоли билан навбатдаги учрашувларни ўтказишмоқда.

Уллибой Бобожоновга Президент табриги ва ташаккурномаси топширилди
02.05.2017
Уллибой Бобожоновга Президент табриги ва ташаккурномаси топширилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратов Хива тумани Саёт қишлоғида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Уллибой Бобожоновнинг хонадонига ташриф буюрди. Ташриф давомида 9 май  – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча фахрийларимиз қатори Уллибой бобога ҳам Президентимизнинг йўллаган табриги ва ташаккурномасини Сарвар Отамуратов ўқиб эшиттирди ҳамда совға-саломларни топширди.

Уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди
02.05.2017
Уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди

Қашқадарёда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмоқда, кўнгилларини кўтариб, уй юмушларига кўмаклашмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Қарши тумани Боғобод маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси 92 ёшли Очил бобо Тошев хонадонида ҳам бўлди. 

Муаммолар жойида ҳал этилишига эришилмоқда
02.05.2017
Муаммолар жойида ҳал этилишига эришилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари республикамиз ҳудудларида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилмоқдалар. Учрашувлар чоғида депутатлар одамларнинг турмуш шароити, кайфияти, уларни ўйлантираётган масалалар ва ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларининг бугунги ҳолатини чуқур ўрганмоқдалар. Хусусан, Андижон вилоятидан сайланган депутат Муҳаррам Дадаходжаева Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги «Учтегирмон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли билан мулоқот қилди. 

ҚВП мудирлари маҳалла олдида ҳисобот бермоқда
01.05.2017
ҚВП мудирлари маҳалла олдида ҳисобот бермоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева 1 май куни Фарғона вилояти Бешариқ ва Фурқат туманларидаги Товул ва Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинининг қўшма йиғилишида иштирок этди. Кун тартибида қишлоқ врачлик пункти мудирларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги ҳисоботлари эшитилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаро ногиронлик аравачаси билан таъминланди
01.05.2017
Ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаро ногиронлик аравачаси билан таъминланди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан Республикамизнинг барча вилоятларида ҳақиқий аҳволни ўрганиш, аҳолининг қонуний талаб ва истакларини қондириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ҳам депутатлар аҳоли билан мулоқот қилиб, кўплаб ижтимоий объектларни кўздан кечирмоқдалар.

Депутатлар жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар
01.05.2017
Депутатлар жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йилда учинчи бор жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш учун ҳудудларда фаолият олиб бормоқдалар. Бу сафар улар Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг Қўрғонтепа, Вопкент, Пахтакор, Кармана, Янгиқўрғон, Каттақўрғон, Ховост, Шўрчи, Паркент, Ўзбекистон, Хива ва Қарши туманларидаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2019
Парламентда ахборот тарқатиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ҳолати муҳокама қилиниши ражалаштирилмоқда

2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...

16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида...

16.08.2019
Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан...