Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Оммавий ахборот воситаларида сайлов депутатлари ёритиш фаолияти

30.06.2016
Сайловчилар билан учрашувда аҳоли саломатлиги бош мавзу бўлди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Алишер Қодиров Жиззах туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда мамлакатимизда қабул қилинаётган янги қонунлар ҳамда айрим қонунларимизга киритилаётган ўзгаришлар ҳамда нафақат мамлакатимизда балки бутун дунёда содир бўлаётган сиёсий жараёнларга хусусида сўз юритилди.

30.06.2016
Депутат учрашувлари самарали бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ходжиев Иброҳим иштирокида 46-Учқўрғон сайлов округи сайловчилари билан бир қатор ҳудудларда учрашувлар ўтказилди. Сайловчилар ташкил этилган учраувлардан мамнун ҳолда келгусида бу каби амалий мулоқотлар тез-тез ўтказиб турилишини, юзага келган айрим муаммоларни жойида ҳамда ўз вақтида ечимини топишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.

30.06.2016
Фракция раҳбари узунлик сайловчиларни тинглади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 76-“Узун” сайлов округидан сайланган депутат, қуйи палата Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров Узун туманидаги уй-жой қурилиши ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежларида ўз сайловчилари билан учрашди. Сайловчилар вакилларини мамлакатимиз қонунчилик тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, айни жараёнда фракциянинг ўрни қандай бўлаётгани билан таништирган Наримон Умаров сайловолди дастуридан ўрин олган вазифалар босқичма-босқич тарзда амалга оширилиб келинаётганлигини таъкидлар экан, бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди.

29.06.2016
Халқ ўз вакиллари билан учрашишмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, хусусан Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари ўзларининг сайлов округларидаги сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Депутатлар ўз сайлов округидаги маҳалла фаоллари, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, партия, депутатлар томонидан ижтимоий ҳимояни кучайтиришни кўзлаб ўтказилаётган тадбирлар, турли лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

29.06.2016
Юзма-юз учрашувларда сайловчилар фаоллиги ортмоқда

133-Кўкча сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Улуғбек Саматов сайловчилар билан учрашувлари ҳам очиқ мулоқотлар руҳида ўтказилмоқда. Шайхонтоҳур туманининг “Ўзбекистон”, “Бўстон”, “Ҳувайдо”, “Зафаробод”, “Илғор”, “Жарариқ”, “Тинчлик”, “Обиназир” ва “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтган учрашувлар ахолини қизиқтирган энг муҳим масалаларга бағишланди.

28.06.2016
Сайловчиларнинг фаоллиги ортмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Алишер Шадмановнинг Избоскан туманидаги сайловчилар билан учрашувлари уюшқоқлик билан ўтмокда. Жумладан, тумандаги Туячи қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда сайловчиларнинг сиёсий фаоллиги, ўз хуқуқ ва мажуриятларини чуқур тушуниб етиши, ўз вакилларига бефарқ эмасликлари кўзга ташланди.

28.06.2016
Депутат фаолиятидан сайловчилар мамнун

73-“Шўрчи” сайлов округидан сайланган депутат Ёрмамат Холёров ўз сайловчилари билан учрашмоқда. Депутат 28 май куни Шўрчи туманидаги “Зарбдор”, “Ёшғайрат”, “Каттасавр”, “Ойнакўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 22-умумий ўрта таълим мактабида сайловчилар билан учрашди.

28.06.2016
Учрашувларда сайловчилар фаоллик кўрсатмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг Урганч туманидаги «Чолиш» қишлоқ фуқаролар йиғини, тумандаги 46-сон умумий ўрта таълим мактаби, Қишлоқ-хўжалик касб-хунар коллежи ҳамда тумандаги “Афри” хусусий кархонасида сайловчилар билан учрашувлари ўтказилди.

28.06.2016
Аҳолидан депутатга таклифлар тушмоқда

Нишон туманидаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини тадбиргоҳида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу муҳим тадбир мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги олдидан уюштирилгани боис, қизғин баҳс-мунозаралар ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

28.06.2016
Сайловчилар билан учрашувлар қизғин ўтмоқда

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умировнинг Қамаши, Шахрисабз, Деҳқонобод тумани сайловчилари билан ўтказган учрашувларида ҳам истиқлолнинг ўтган йигирма беш йили давомида халқ хўжалиги соҳаларида кечаётган ислоҳотлар алоҳида тилга олиб ўтилди. Шунингдек, нотиқ, парламент қуйи палатаси фаолияти хусусида ҳам атрофлича фикр-мулоҳаза юритди. Айниқса, депутатнинг Қамаши туманидаги “Ойнакўл”,”Учтепа”, МФЙларида, Шахрисабз туманидаги “Оқсув” қишлоқ фуқаролар йиғини ва Деҳқонобод туманидаги “Оққишлоқ”,”Теракли” маҳалла фуқаролар йиғинлари сайловчилари билан ўтказган учрашуви ғоят кўтаринкилик ва самимий, жўшқин баҳс-мунозаралар остида ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2017
Мамлакатни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси...

24.01.2017
Тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоялашда Ҳаракатлар стратегияси муҳим ўрин тутади

Жорий йилнинг 23 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги...

24.01.2017
Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий масалаларга оид йўналишлари муҳокама марказида бўлди

Шу йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон ХДП партияси фракциясининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ...