Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

03.02.2017
Ҳақиқий аҳвол: ютуқлар ҳақида камроқ гапириб, муаммоларни тезроқ бартараф этиш зарурлигини кўрсатмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон ХДП фракцияси аъзолари Денов туманида электорат вакиллари, сайловчилар билан учрашмоқда. Маълумки, Денов туманида мустақиллик йилларида кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик йил сайин тараққий этмоқда. Бу эл фаровонлиги ва дастурхонлар тўкинлигига хизмат қиляпти. Аммо жойларда ечимини кутаётган муаммолар ҳам оз эмас.

Денов туманида аҳоли билан мулоқот ўтказилмоқда
02.02.2017
Денов туманида аҳоли билан мулоқот ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатларидан иборат гуруҳлар тумандаги барча таълим ва тиббиёт муассасалари, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан дилдан мулоқот қилмоқда. 

Депутатлар аҳолидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар олмоқда
02.02.2017
Депутатлар аҳолидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар олмоқда

Айни пайтда Андижон вилоятидан Олий Мажлисга сайланган депутатлар Шаҳрихон туманида аҳоли, коллеж битирувчилари, маҳаллалар аҳолиси билан билан мулоқотлар ўтказмоқда. Дарҳақиқат, аҳоли билан мулоқот ечимини кутаётган мавжуд масалаларни ўрганиш, уларни ижобий ва қонуний тарзда ҳал этиш халқнинг нафақат ўзи сайлаган депутатга, қолаверса, маҳаллий вакиллик органларига бўлган ишончини орттиради, кечираётган турмушидан рози бўлади.

Депутатлар Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани аҳолиси орасида
02.02.2017
Депутатлар Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани аҳолиси орасида

Тошкент вилоятидан сайланган депутатлар ва Сенат аъзолари Қуйи Чирчиқ туманидаги корхона, ташкилот, муассаса ҳамда хонадонларга бори, одамлар фикри ва эҳтиёжлари билан қизиқди. Шундан сўнг таълим муассасалари фаолияти билан яқинроқ танишдилар. 

Олий Мажлис депутатлари уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқотда бўлмоқда
02.02.2017
Олий Мажлис депутатлари уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқотда бўлмоқда

Сурхондарё вилоятидан сайланган 10 нафар парламент аъзолари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов Денов туманида бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказмоқда. Улар дастлаб туманнинг “Бободеҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозорлардаги нархи билан танишар экан, аҳолининг бозорни кенгайтириш, сотувчилар ва харидорлар учун қулай шарт-шароит яратиш борасидаги таклифларига эътибор қаратишди.

Тинчлик-осойишталик энг олий неъматдир
05.07.2016
Тинчлик-осойишталик энг олий неъматдир

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси дупутатлигига 91-Данғара округидан сайланган Шухрат Шарафутдинов ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда. 

Сайловчиларнинг депутатга мурожаатлари кўп бўлди
04.07.2016
Сайловчиларнинг депутатга мурожаатлари кўп бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадаходжаеванинг Андижон туман “Оқ ёр” ҚФЙ ҳудудидаги “Баркамол авлод болалар” марказида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

04.07.2016
Депутатлар сайловчилар ҳузурида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Рустам Комилов «Ўзтемирйўл контейнер» акциядорлик жамиятида сайловчилар билан мулоқотни шу фикрлар билан бошлади. 


02.07.2016
Учрашувларда қонунлар кенг тарғиб қилинмоқда

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ, қуйи палата депутатлари, шу жумладан ЎзМТДП фракцияси аъзолари ўз сайлов округларида сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлмоқда. Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги сайловчилар ҳузурида бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Авазбек Жалилов мамлакатимизда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммити якуни натижаларига алоҳида тўхталиб, унинг моҳияти ҳамда аҳамияти юзасидан атрофлича маълумот берди.

02.07.2016
Сайловчиларнинг депутатларга ишончи ортмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадаходжаеванинг Андижон тумани “Бўтақара” ҚФЙ ҳудудидаги Энергетика касб-ҳунар коллежи ҳамда 29-умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувларда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти, шунингдек, пойтахтимизда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида эришилган келишувлар аҳамиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ва тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.05.2017
Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди

Соғлиқни сақлаш – Давлатимиз раҳбари катта эътибор бераётганлиги туфайли бугунги кунда узлуксиз ри...

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...