Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Сайёр қабулда муаммолар жойида ҳал этилди

Сайёр қабулда муаммолар жойида ҳал этилди

Бугунги даврда инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳамма нарсадан устун. Инсон қачон бахтли яшайди, албатта, шинам уй-жойи, ён-атрофида қулай шароит бўлса, жамиятга, оиласига, ота-онасига фойдаси тегса. Фарзандларини ўқитиб, яхши тарбия берса, уларни камолини кўрса. Инсон учун бундан ортиқ бахт йўқ.

Лекин ҳар бир инсоннинг бахтли, фаровон яшаши, ёшларнинг сифатли таълим олиши, ижтимоий муҳофазага муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиши учун жойларда, хусусан, энг чекка ҳудудларда зарур шарт-шароитлар яратилганми? Афсуски, бу саволларга жавоб бериш бироз мушкул.

Жорий йилнинг 17-22 декабрь кунлари Президентимиз фармон ва қарорларининг жойлардаги ижросини ўрганиш, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, сайловчиларни ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рўзметов Хоразм вилоятида бўлди.

Халқ вакили воҳадаги учрашувларини Урганч шаҳридан бошлаб, ҳудуддаги 15-сон умумтаълим мактабида шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев билан биргаликда “Гулшан” ва “Гулчилар” маҳалларида яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Очиқ мулоқотлар давомида сайловчилар томонидан кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабулда сўз олган “Гулшан” маҳалласи фаоллари мазкур маҳаллани бино билан таъминлашда кўмак сўрашди. Бу масалани шаҳар ҳокими ўз зиммасига олиб, тез орада ижобий ҳал этишини маълум қилди.


Шаҳарда 3 йиллик дастур ишлаб чиқилишини, унда маҳаллалардаги мавжуд йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминоти билан боғлиқ кўплаб муаммолар ечимига қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланишини, шунингдек, шаҳардаги 16 мингга яқин “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаб, даромадини яхшилаш борасида ишлар аллақачон бошлаб юборилганини билдирди.

Бахром Алимов “Гулшан” маҳалласидаги 2-уйда истиқомат қилади. Фуқаро яшаётган кўп қаватли уйи олдига ўрнатилган тунги ёритиш чироқлари ишламаслиги, бу масалада кўп маротаба тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани, аммо ҳеч қандай натижа бўлмаганидан шикоят қилди. Бу масала депутат ва мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, тез орада ҳал этиладиган бўлди.

Урганчлик Шоира Жуманова боқувчисини йўқотгани сабабли 4 нафар фарзандини ёлғиз ўзи катта қилмоқда. Маҳалла томонидан “Темир дафтар”га китилиб, тикув машинаси билан таъминланган. Энди у фаолиятини янада кенгайтирмоқчи экани ва бунинг учун қўшимча тикув машиналари зарурлигини айтиб, ҳоким ва депутатга юзланди. Мазкур масала шу ернинг ўзида ҳал этилиб, шаҳар ҳокими О.Ҳолбоев кўмагида фуқарога яна 2 та тикув машинаси ажратиб бериладиган бўлди.

Сайёр қабулда шу ва шу каби кўплаб мурожаатлар тингланиб, уларнинг салмоқли қисми жойида ҳал қилинди. Маълум вақт талаб қиладиган масалалар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, депутат назоратига олинди.

Янги йил яқинлашиши билан кўпчилик байрам дастурхони учун ноз-неъматларни сифатли ва арзон нархда харид қилишга интилади. Чунки янги йил арафасида истеъмол бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошиши туфайли нархларда кутарилиш кузатилади.

Мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш, янги йил арафасида вилоятдаги истеъмол бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқ вакиллари А.Рўзметов ҳамда М.Мадримовлар Урганч деҳқон бозорида ташкил этилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасини кўздан кечирди.

Ўрганишлар давомида ярмаркаларда кундалик зарур озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари ва мева-сабзавотлар имтиёзли нархларда савдога чиқарилгани, ярмаркалар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бозорларда керакли захира яратилгани аниқланди. Мутасаддиларга нарх-навонинг ошишини олдини олиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Мазкур учрашувлар доирасида А.Рўзметов Урганч шаҳридаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, бу ердаги шароитлар билан танишди.

Ушбу таълим муассасаси 1974 йилда қурилган бўлиб, 2008 йилда бинонинг айрим қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилган. Аммо мактабнинг спорт зали ва мажлислар залининг том қисми шиферланмагани туфайли, ёғингарчилик мавсумида томдан чакки ўтиб ўқув жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, мактабда иситиш тизими ҳам талабга жавоб бермайди.

Мактаб таъмири учун зарур маблағ ажратилиши юзасидан халқ вакили Урганч шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар халқ таълими бўлимига депутатлик сўрови юборишини билдирди.

Кейинги манзил Урганч шаҳридаги 6-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Ушбу МТТ биноси 1973 йилда қурилган бўлиб, бино 220 ўринга мўлжалланган. Имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган муассаса жорий йилнинг 4 декабрдаги вилоят мактабгача таълим бошқармаси буйруғи билан тугатилиб, ишчи ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши белгиланган.

Лекин бугунги кунда ушбу муассасани ёпилиши МТТ маъмурияти ва ишчи-ходимлар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари норозилигига сабаб бўлмоқда.

Депутат бу масалани тегишли идора ва ташкилот масъулларини йиғган ҳолда маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда эшитув ўтказишини, масала юзасидан мутасаддилар фикрини ўрганиб, натижаси бўйича тегишли вазирликларга сўров чиқаришини билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рўзметовнинг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

 


Кўришлар сони: 171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...