Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

“Депутатнинг қалби, виждони уйғоқ бўлса, вазирлар ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам уйғоқ бўлади”

“Депутатнинг қалби, виждони уйғоқ бўлса, вазирлар ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам уйғоқ бўлади”

Шу йилнинг 16 декабрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш, энергия ресурслари таъминотини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Айни пайтда сайловчилари ҳузурида бўлиб турган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахматова ана шу ҳаётий вазифалар ижросига Яккабоғ тумани мисолида эътибор қаратмоқда. Ҳудуддаги электр энергияси билан боғлиқ масалаларни синчковлик билан ўрганиб, бу борада аҳолини ўйлантириб келаётган масалаларга тегишли ташкилотларнинг эътиборини қаратмоқда. Мақсад мавжуд муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этишдир. Зеро қишнинг изғиринли кунлари кутиб турмайди.

“Маслаҳатли тўй тарқамас” деганларидек, кўпчилик билан қилинган иш ҳар томонлама пухта бўлади. Шу маънода Ш.Холмахматова дастлаб шу йилнинг 18 декабр куни Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимилиги масъуллари, туман Халқ таълими бўлими мутасаддилари ва бошқа фаоллар билан биргаликда туманнинг қайси қисмида кўпроқ фуқароларни қиш мавсумида муаммолар қийнаб келаётганлиги бўйича йўналиш белгилаб олинди. Шундан сўнг Самоқ қишлоғи ҳудудидаги ағанаб кетиш ҳолатида турган электр устунлари бўйича келиб тушган шикоят жойига бориб ўрганилди. Ҳақиқатан ҳам электр устунлар ниҳоятда ачинарли аҳволга келиб қолган. Бу масала 2021 йил режасига киритилганлиги ва келгуси йилнинг дастлабки чорагида янги бетон электр устунларга алмаштирилиши белгиланганлиги аҳолига тушунтирилди. Депутат ушбу иш ўз вақтида амалга оширилишини қатъий назоратга олганлигини билдирди.

Шунингдек, учрашувлар давомида “Сероб” МФЙ раиси З.Эшназаров томонидан ушбу қишлоқ учун электр трансформаторга эҳтиёж борлиги маълум қилинди. Ўша жойнинг  ўзида туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ж.Кенжаев 2020 йил 25 декабрь куни янги трансформатор ўрнатиб берилиши ҳамда 2,50 км масофага замонавий ҳаво линиялари тортилишини маълум қилди.

Ўрганишлар давомида ижтимоий соҳа обектлари қишки мавсумга қанчалик тайёрлиги ҳам эътибордан четда қолмади.

Бугунги кунда туманда жами 103 та таълим муассасалари мавжуд. Ушбу мактабларнинг 102 таси кўмир билан, фақат 1 та умумтаълим мактаби газ билан иситилади. Куз-қиш мавсуми бошлангунга кадар 36 та мактабнинг иситиш тизими таъмирдан чиқарилди.

Депутат бошчилигидаги ишчи гуруҳ тумандаги 13 ва 25 мактабларнинг иситиш тизимини бевосита бориб кўрилди. Шу баҳонада ўқувчи, ўқитувчи ҳамда мактаб раҳбарлари билан фикр алмашилди. Уларнинг муаммолари ўрганилди.

– Бугунги давр, олдимизда турган вазифалар халқ вакилларидан доимо сергак ва ишчанликни талаб этмоқда. Сайловчилар ишончини қуруқ гап билан эмас фақат ва фақат амалий ишлар билан оқлаш мумкин. Бунинг учун имкон қадар уларни орасида бўлиш, муаммоларни биргаликда ҳал этишга эътибор қаратаяпмиз. Зеро, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, “Депутат, аввало, ҳамиша халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб бошқаларга ўрнак бўлиши лозим. Депутатнинг қалби, виждони уйғоқ бўлса, вазирлар ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам уйғоқ бўлади”. Шу сабабли, ўз депутатлик фаолиятимда фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда бор салоҳиятимни аямайман, – дейди Ш.Холмахаматова.

Ўрганишлар давом этмоқда. 


Кўришлар сони: 122

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...