Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ҳудудларда қабул қилинган қонунлар тарғиб қилинди

Ҳудудларда қабул қилинган қонунлар тарғиб қилинди

Қабул қилинган қонун тарғиботи

Маълумки, жорий йилнинг 20 октябрь куни “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинган эди. Ушбу қонун қабул қилинганидан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши назарда тутилган. Мазкур қонунни аҳоли ва масъуллар ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш ҳамда ҳужжатни кучга киргунга қадар жойларда амалга оширилаётган ишлар билан бевосита танишилди.

Хусусан, Денов туманидаги Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида ўқув курси тингловчиларига қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Эътиборли жиҳати, “Саодат Денов текстил” хусусий корхонаси раҳбари З.Тошмуратова ушбу марказда туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тавсия этилган ижтимоий ҳимояга мухтож, “темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга тикувчиликдан сабоқ бермоқда.


Шундан сўнг, ишсизлар ва камбағал оилалар аъзоларини тадбиркорлик ва касбга ўқитиш мақсадида туманда барпо этилаётган “Ишга марҳамат” мономаркази қурилиш жараёни билан танишилди. Марказ жойлашган ерни янада кенгайтириш билан боғлиқ муаммо ҳақидаги мурожаат тегишли мутасаддиларга ҳал этиш учун тақдим этилди.

Шу билан бирга, Денов туманида қурилган вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази ҳолати ўрганилди. Марказ фаолиятини бошлаш учун деярли барча шароит мавжуд. Иш бошланмаганлигига сабаб сифатида янги кўчириб келинган деҳқон ва буюм бозорининг тўлиқ фаолият юритмаётганлиги келтирилди. Бу борада туман Бандликка кўмаклашиш маркази сусткашлик қилаётганлиги, тарғибот ишлари йўлга қўйилмаганлиги хусусида тавсиялар берилди.

Бугунги кунда туманда меҳнат ресурслари сони 213 минг нафардан ортиқ. 16 минг 286 фуқаро эса ишга жойлаштиришга муҳтож ҳисобланади. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг кучга кириши аҳолини иш билан таъминлаш бўйича фаолиятда ҳамда фойдаланилмаган имкониятларнинг ишга солиниши натижасида ижобий кўрсаткичлар кузатилади.

Қонунчилик палатаси ҳаёти ҳудудий ОАВ нигоҳида

Сурхондарё телевидениясида “Мулоқот” кўрсатуви орқали бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги жараён, хусусан муҳокама қилинаётган қонунлар, жорий йилда қабул қилинган қонунлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, фракциялар, қўмиталар ва депутатларнинг қонун ижодкорлиги, “ҳукумат соати”да кўтарилаётган масалалар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда парламент назорати борасида амалга ошираётган ишлар хусусида сўз юритилди.


Конституциямизнинг мазмун ва моҳияти тушунтирилди

Термиз давлат университети қошидаги 2-сонли Академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция ва қонуннинг устуворлиги” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ёшларга Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда энг асосийси бўлган қонунларга риоя қилиш ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Давра суҳбати якунида фаол ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Фирдавс ШАРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 137

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...