Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ишчи гуруҳ талофат кўрган ҳар бир хонадон эгалари уйли-жойли бўлмагунча ҳудудда иш олиб боради

Ишчи гуруҳ талофат кўрган ҳар бир хонадон эгалари уйли-жойли бўлмагунча ҳудудда иш олиб боради

Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборидаги техноген талофат натижасида Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманларидаги кўплаб хонадон эгалари уйсиз қолган эди. Мамлакатимиз Президенти қарори билан, ҳар бир талофат кўрган хонадонни таъмирлаш, агар тўлиқ бузилиб кетган бўлса ўрнига беш қаватли уйлардан хонадон берилиши белгиланди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида бутун республикадан қурувчилар йиғилди, Сирдарё вилояти катта қурилиш майдонига айланди. Талофат кўрган хонадонларни таъмирлашда барча вилоятлар жонбозлик кўрсатдилар. Натижада Мирзаобод туманида жойлашган “Янги Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида 40 та беш қаватли 800 та хонадон, “Нурли келажак” маҳалласи ҳудудида 9 та 5 қаватли 360 та хонадон, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида 37 та 5 қаватли 1480 та хонадондан иборат яшаш массивлари барпо этилди. Ушбу массивларда қурувчилар томонидан умумий 2640 та оилага мўлжалланган барча қулайликларга эга хонадонлар тайёр ҳолатда топширилди.


Янги уйларни талофат кўрган оилаларга тақсимлаш ишларини ташкил этишда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида республика ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур гуруҳга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳам депутатлари жалб этилди. Халқ вакиллари учта кичик гуруҳларга бўлиниб, учта туман аҳолиси билан учрашувлар ўтказдилар. Аҳолига янги уй-жойларнинг оилаларга бериш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди. Янги уйдаги хонадонларга даъвогарлар рўйхатлари шакллантирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан уйларни тақсимлашда фуқаролар томонидан тайёрланган ҳужжатлар жамланмаси жойиларга чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Ўрганишларда айрим муаммолар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, битта хонадонда уч-тўртта оила истиқомат қилиши, айрим уйларнинг кадастр хужжатлари расмийлаштирилмагани ёки кадастр ҳужжатларида қайд этилмаган қурилишлар шулар жумласидандир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур муаммоларнинг ечимига алоҳида эътибор қаратмоқдалар.


Адлия бошқармаси мутахассислари талофат кўрган уйлар хужжатларининг қонунийлигини текшириб чиққандан кейин, ишчи гуруҳ томонидан янги уйлардаги хонадонларни тақсимлаш жараёни ташкил этилди. Янги хонадон эгалари қуръа ташлаш йўли билан аниқланиши белгиланди. Бу жараёнда адолат мезонига таяниб, биринчи ва иккинчи қаватдаги хонадонлар оиласида ногирон ёки қариялари бор оилаларига тақсимлашга эътибор берилмоқда. Уйлар тақсимотида имкони борича эски уйлардаги қўшнилар битта уйдаги хонадонларга жойлаштирилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари талофат кўрган ҳар бир хонадон уйли-жойли бўлмагунча ҳудудда иш олиб борадилар ва холислик, адолатлилик, ошкоралик тамойиллари таъминланишига катта эътибор берадилар.

 

 

Нодира ЖОНИБЕКОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 181

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...