Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат кўмаги билан маҳалла гузари учун ажратилган жой маҳаллага қайтарилди

Депутат кўмаги билан маҳалла гузари учун ажратилган жой маҳаллага қайтарилди

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Жийдали” МФЙ Гузарбоши қишлоғида гузар йўқ. Нуронийлар бир пиёла чойни гап-гаштак билан ичишга жой ахтаришади. Бундан бир неча йил илгари маҳалла масжиди бўлган жой яхшигина гузар бўлишга арзирди. Афсуски, мазкур жой бир тадбиркорга фойдаланиш учун берилган. Яна гузар учун маълум жойнинг ажратилмаганлиги кишини хуноб қилади.

Маҳалла кексалари, фаоллари бир неча бор туман мутасаддиларига бу борада кўмак сўраб мурожаат қилдилар. Бироқ бу мурожаатларнинг ижобий ечими топилмади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимованинг ушбу ҳудуддаги ўрганишлари давомида бу масаланинг кўтарилгани бежиз эмас, албатта. Депутат ушбу мурожаатга ижобий ечим топиш мақсадида  масъулларга депутатлик сўрови билан чиқди.

– Қарангки, масаланинг бартараф бўлиши учун биргина туман ҳокимининг қарори керак экан, - дейди депутат. – Шу қарорнинг қабул қилиниши шунча сарсонгарчиликларни келтириб чиқарган. Нуронийлару оқсоқоллар қанча овора бўлишмабди?! Мана, бугун бу ерда яна қайта ободонлаштириш ишлари бошланди. Маҳалла гузари фойдаланишга топширилиш арафасида.

Ушбу жой маҳаллага қайтарилгач, ҳомийлар ўзлари ташаббус билан чиқдилар. Ҳатто маҳалла фуқаролар йиғини учун қўшимча бино ҳам қуриляпти. Ҳа, депутат халқ ва давлат ўртасида чинакам кўприк бўла олди. Сайловчилар муаммосини ҳал этиш учун югурди, елди – уддасидан чиқди. 







Кўришлар сони: 171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...