Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Фармон лойиҳаси муҳокамасида депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқда

Фармон лойиҳаси муҳокамасида депутатлар  ҳам фаол иштирок этмоқда

Бугун мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган янгиланишларга ҳеч бир соҳа ходими бефарқ эмас ва бефарқ бўлишга ҳаққи ҳам йўқ. Чунки юртимиз келажаги, тараққиёти ва тақдири ҳар томонлама юксак билим ва салоҳиятга эга замонавий кадрлар тайёрлаш билан чамбарчас боғлиқ.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилингани ва бу лойиҳа кенг жамоатчилик томонидан муҳокама этилаётгани диққатга сазавордир.

Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси иши ҳам айни ушбу фармон лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов иштирок этиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Спикер ўринбосари фармон лойиҳаси хусусида тўхталар экан, умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш, уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этиш тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишган ҳолда амалга оширилиши, директорликка номзоднинг туман кенгашлари томонидан танловдан ўтказилишини айтиб, тайинланган мактаб директорининг ҳар ўқув йили якунида депутатларга ҳисобот бериши депутатлар зиммасига катта масъулият юклашини таъкидлади.

Лойиҳани янада такомиллаштириш ва ҳар бир ҳудудга мос тарзда ишлаб чиқишда бошқа соҳа ходимлари каби депутатлар ҳам фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлигини қайд этди.

– Мамлакатимиз таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, айниқса, таълим тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ, – деди А.Ҳаитов. – Шу боисдан дунё миқёсидаги бугунги кескин рақобатга бардош бера оладиган миллий таълим тизимини яратиш зарурдир. Фармон лойиҳасида таълим хизматларини кўрсатиш бўйича хусусий секторнинг салмоғини кенгайтириш бўйича устувор вазифалар ўрин олгани ғоят аҳамиятлидир.

Сессияда фармон лойиҳаси муҳокамаси туман Кенгаши депутатлари, таълим соҳаси вакиллари томонидан ҳам қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комилжон Эрназаров сессияда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳақида фикр юритар экан, бу таклифларнинг баъзилари фармон лойиҳасини янгича мазмун билан бойитишини таъкидлади.

Сессияда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 257

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2021
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...

20.01.2021
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда

Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...

19.01.2021
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...