Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари Қамаши туманидаги тадбиркорлар фаолияти билан танишди

 Спикер ўринбосари Қамаши туманидаги  тадбиркорлар фаолияти билан танишди

Юртимизда меҳнатидан барака топаётган тажрибали деҳқонларимиз кўп. Халқимиз азалдан деҳқончиликда, боғ яратиш ишларида намуна бўлиб келган. Бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда уч мартагача ҳосил олмоқда.

Албатта, серҳосил еримиз, даромад олишга томорқамиз бор экан, доимо ундан самарали фойдаланиш, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келтиришмиз керак. Ахир халқимизда “Ерни боқсанг — ер ҳам сени боқади”, деган пурмаъно ҳикмат бежиз айтилмаган.

Қамаши туманидаги “Соҳибкор” маҳалласида 363 та хонадонда 3705 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада томорқасидан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад олаётган омилкорлар кўпчиликни ташкил этади. Улардан бири Тўхтамурод Очиловдир.

Бугунги кунда омилкор деҳқоннинг 40 сотих ҳовлиси бор. Шундан 32 сотихида иссиқхона ташкил этган. 26 сотихида лимон етиштиришни йўлга қўйган бўлса, 6 сотихида бодринг парваришлаяпти.   

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов Қашқадарё вилоятидаги учрашуви чоғида ушбу хонадонда бўлиб, иссиқхона фаолияти билан танишди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини оширишга бўлган ёндашув мутлақо ўзгарганини айтиб, пандемия даврида аҳоли бандлиги ва даромадини оширишда томорқадан унумли фойдаланиш яхши самара беришини таъкидлади.

– Бутун дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида иқтисодий инқироз асоратлари давом этиб, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи долзарб бўлиб бормоқда, – деди А.Ҳаитов. – Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳолининг сабзавот ва полиз маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли таъминлаш, ердан самарали фойдаланиш орқали кўпроқ маҳсулот етиштириш тизимини яратиш энг устувор масалалардан биридир. 

Спикер ўринбосари тадбиркор билан суҳбатлашаркан, иш фаолиятида қандай муаммолар юзага келаётган бўлса, депутатлар уларни бартараф этишга доим тайёрлигини билдирди. Томорқадан унумли фойдаланиш ва иссиқхоналар сонини кўпайтириш бўйича зарур тавсиялар берди.


Кўришлар сони: 229

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...