Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатларнинг навбатдаги манзили 14-умумтаълим мактаби бўлди

Депутатларнинг навбатдаги манзили 14-умумтаълим мактаби бўлди

Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори – мактаб. Шу боис, ҳар бир давлат таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор беради. Агар ривожланган мамлакатларнинг тарихига назар ташласак, уларда жамият ҳаётини ўзгартишга қаратилган ислоҳотларни, биринчи навбатда таълим тизимидан бошланганини кўрамиз. Таълим муассасаларида берилган билим ватан равнақи, юрт тараққиётига қўйилган пойдевор, десак муболаға бўлмайди. Шу боис, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан таълим тизимини ривожлантириш борасида изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти.

Яқинда давлатимиз раҳбари 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида мактабларнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига алоҳида урғу бериб ўтди. Шунингдек, парламент вакилларидан маҳаллий кенгашларнинг мактаблар билан ишлаш тизимини алоҳида назоратга олиб, ушбу жараёнларга яқиндан кўмак беришлари сўралди ва умумтаълим мактаблари билан ишлашни янада кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш таклифи берилди.


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг Қашқадарё вилоятига сафарининг навбатдаги манзили Касби туманидаги 14-умумтаълим мактаби бўлди. Халқ вакиллари бу ерда мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Замонавий мактаблар”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижроси билан қизиқдилар. Бу ерда мактабнинг 385 ўринли қўшимча биноси қурилиб, асосий бинони мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилгани маълум бўлди.


Мактаб жамоаси билан кечган суҳбатда устоз-мураббийлар бугун таълим соҳасига берилаётган юксак эътиборга ўзлари амалда гувоҳ бўлиб турганлари, мактабнинг таъмирланишидан ториб, унинг жиҳозланишигача бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бериши, буларнинг барчаси албатта таълим сифатини оширишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Кўришлар сони: 171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...