Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди фаолияти билан яқиндан танишди

Депутатлар фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди фаолияти билан яқиндан танишди

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада судлар фаолиятида муҳим ўзгаришлар рўй берди. Эндиликда, судлар жойларда фақат ишларни кўриш билан чегараланмасдан аҳоли билан учрашмоқда, суд жараёнлари жойларга чиққан ҳолда сайёр суд мажлисларида кўрилмоқда. Суд раислари ўз фаолиятлари юзасидан тегишли Халқ депутатлари Кенгашларига ахборотлар тақдим этиб боряпти. Бир сўз билан айтганда судларнинг иши ўзгарди, ҳалқ билан алоқалари яхшиланди.

Қашқадарё вилоятида сафарда бўлиб турган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов бошчилигидаги депутатлар фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди фаолияти билан яқиндан танишиб, бу ерда одил судловни таъминлаш учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Бу ерда бўлиб ўтган суҳбат чоғида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 июль куни “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, айни пайтда Қонунчилик палатасида суд тизимига дастлабки эшитув институтини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётгани айтиб ўтилди.

— Ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали суд тизимига “бир суд – бир инстанция” тамойилини жорий этиш учун қиладиган ишларимиз кўп, албатта бунда туман судлари фаолияти кўриб чиқилади, — деди Қонунчилик палатаси Спикери. — Судлар мустақиллигини таъминлаш масаласи ҳам ўта долзарб. Бу соҳага парламент албатта, кўмакчи бўлади.      

Мулоқотларда таъкидланганидек, юртимизда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.

 


Кўришлар сони: 165

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...