Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ҳозирги шароитда депутатлик масъулияти ва вакиллик маданиятини ошириш зарур

Ҳозирги шароитда депутатлик масъулияти ва вакиллик маданиятини ошириш зарур

Бугунги коронавирус пандемияси шароитида аҳоли муаммоларини ўрганиш, тадбикорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кун тартибидаги долзарб масалалардан ҳисобланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг Қашқадарё вилоятининг Касби туманида маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ўтказган мулоқотида ҳам айнан пандемия билан боғлиқ вазият, туман ижтимоий-иқтисодий ҳаётида маҳаллий вакиллик органининг ўрни каби масалаларга эътибор қаратилди.

Учрашувда таъкидланганидек, яқинда Олий Мажлис томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янги босқичга кўтарадиган яна бир қонун қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан маҳаллий Кенгашларга ташкилий ва техникавий хизматлар кўрсатиш вазифаси алоҳида юридик мақомдаги янги тузилма – Кенгаш котибияти зиммасида бўлади. Бу албатта, Кенгаш фаолиятини янгича мазмунда ташкил этиш, самарадорликни таъминлаш имконини беради.


Мулоқот чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Президент қарор ва фармонлари, ҳудудларга ташрифлари натижасида қабул қилинган дастурлар ижроси бўйича йўлга қўйилган парламент ва жамоатчилик назоратининг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. “Зиммамиздаги масъулиятни бир кун ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ. Айниқса, ҳозирги мураккаб шароит – коронавирус пандемияси даврида ҳам барча даражадаги вакиллик органларида иш фаолиятларини вазиятдан келиб чиқиб ташкил этишлари лозим бўлади. Керак бўлса, масофадан ишлаб, сайлов округларидаги муаммоларни онлайн алоқа орқали ҳал қилишимиз шарт. Бугун Кенгаш фаолиятидаги муаммоларни ўрганиб, депутатлик масъулияти ва вакиллик маданиятини ошириш бўйича ишларимизни келишиб олишимиз керак. Мақсадимиз бир – қонун устуворлиги ва халқимиз розилиги йўлида бирлашиб ҳаракат қилиш. Шу билан бирга олдимизда мактаб директорининг Кенгашларда ҳисоботини эшитиш ҳамда фаолиятига баҳо беришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб олиш, бунинг холис, шаффоф ва энг мақбул ечимини топишдек жиддий масалалар бор” – деди Спикер ўз сўзида.


Ўз навбатида туман кенгаши депутатлари давлатимиз раҳбарининг яқинда БМТ бош Ассамблеясидаги нутқида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ҳамда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимдаги нутқида таълим соҳасини ривожлантириш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазаларига ўз муносабатларини билдириб ўтдилар.

Учрашувлар давомида Касби туман депутатлари аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган муаммолар халқ вакиллари томонидан сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда жойида ҳал қилинаётгани, айниқса, «темир дафтар»га киритилган хонадонлар ижтимоий ҳолати бўйича тизимли ўрганишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

 


Кўришлар сони: 211

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...