Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Парламент ворислари сиёсий-ҳуқуқий билимга бой, ташаббускор ва фидойи ёшлар бўлсин!

Парламент ворислари сиёсий-ҳуқуқий билимга бой, ташаббускор ва фидойи ёшлар бўлсин!

Ёшларни ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Хусусан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий, ҳуқуқий ва сиёсий майдонида уларга ҳам муносиб ўрин бериляпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг қашқадарёлик фаол йигит-қизлар ва “Ёшлар парламенти” аъзолари билан бўлиб ўтган бевосита мулоқотида юртимизда Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари ва бунинг амалий натижалари муҳокама марказида бўлди.

Маълумотларга кўра, Қашқадарёда аҳолининг 31,5 фоизи ёки 1 миллиндан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Улар орасидан 20 нафарга яқин ёш олимлар, 150 дан орти-и тадбиркорлар, 35 нафар спорт чемпионлари етишиб чиққани вилоятда ёшлар билан ишлашда самарали тизим йўлга қўйилганини кўрсатади.

Спикер учрашувга йиғилган йигит-қизлар орасида “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланган қашқадарёлик 15 нафар ёшларни Қонунчилик палатаси раҳбарияти номидан самимий табриклади.


– Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Олий Мажлис ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг ташкил этилиши ўзбек ёшларининг сиёсий фаоллигини таъминлашда ҳуқуқий майдон вазифасини ўтайди. Мамлакат тарихида биринчи марта Ёшлар парламентига сайловлар бўлиб ўтди. Давлат бошқаруви тизимида қарорлар қабул қилиш жараёнларига айнан ёшларни жалб этиш ҳақидаги тарихий танлов Ўзбекистоннинг минтақадаги сиёсий мавқеини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Ёшлар парламенти шаффоф фаолият кўрсатиши ва билдирилган юксак ишончни оқлаши унинг ҳар бир аъзосига ҳар жиҳатдан боғлиқ. – деди Н.Исмоилов.

Мулоқот иштирокчилари шу йил август ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ҳамда “Ёшлар 2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги халқаро анжуман ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Маълумки, анжуманда Президентимиз томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган ташаббус – Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияга ўз таклифлари билан фаол иштирок этдилар.


Қашқадарёлик ёшларнинг парламент вакиллари билан мулоқоти савол-жавоблар ва таклифларга бой бўлди. Хусусан, учрашувда ёшлар юртимизда таълимнинг барча босқичларини ривожлантириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш олимларга илмий даражалар бериш, ОТМга қабул квоталари ҳамда имтиёзлар тизимини опималлаштириш, давлат тилига ҳурматни ошириш, ишсизлик даражасини камайтириш, миллий ахборот контенти ва ижтимоий тармоқ билан ишлаш маданиятини ошириш, демократик дебат мактабини шакллантириш каби кўплаб мавзуларда таклифлар билан фаол қатнашдилар.

Албатта, ёшлар сиёсатидан Ўзбекистон манфаатдор, “Ёшлар парламенти” эса Олий Мажлисга ва давлат ҳокимиятининг бошқа органларига самарали ёрдам беришига шубҳа йўқ. Шу билан бирга, улуғ алломаларимиз номидаги ихтисослаштирилган мактаблар, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Ёшлар академияси, жойлардаги “Лойиҳалар фабрикаси”, “Ёшлар технопарклари” ҳам иқтидорли ёшлар сафини кенгайтиришга замин бўлади.


Кўришлар сони: 206

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...