Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Янги Ўзбекистон остонаси мактаб таълимидан бошланади

Янги Ўзбекистон остонаси мактаб таълимидан бошланади

Парламент қуйи палатаси депутатлари Миришкор туманига ташрифлари давомида 38 умумтаълим мактаби ҳамда 1-умумтаълим мактаби филиали фаолияти билан танишиб, педагог-ўқитувчилар билан мулоқот ўтказдилар.

Маълумки, давлатимиз раҳбари яқинда ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида мактабларнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига алоҳида урғу бериб ўтди. Хусусан, мактаб муаммосига биринчи даражали масала деб қараш лозимлиги, мактабни фақатгина таълим маскани эмас, юксак маънавият бешиги ва болаликдан касбга ўргатувчи улуғ даргоҳга айланиши зарурлигини таъкидлади.

Президент томонидан парламент вакилларидан маҳаллий кенгашларнинг мактаблар билан ишлаш тизимини алоҳида назоратга олиб, ушбу жараёнларга яқиндан кўмак беришлари сўралди ва умумтаълим мактаблари билан ишлашни янада кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш таклифи берилди.

38-умумтаълим мактабидаги мулоқотлар давомида ўқитувчи-педагоглар томонидан таълим сифатини яхшилаш, битирувчи ўқувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш юзасидан қатор таклифлар билдилди. Хусусан, таълим жараёнларини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш мақсадида мактабларни тезкор интернет билан таъминлаш лозимлиги таъкидланди. Айни пайтда туман бўйича бор йўғи 6 та мактаб интернет билан таъминланган холос. Шунингдек, олий таълим учун мақсадли квотани шакллантиришда ҳар бир ҳудуднинг имкониятларидан келиб чиқиб шакллантириш, бунда квотани вилоятлар кесимида эмас, балки туманлар кесимида ажратиш лозимлиги, шундагина квоталарнинг самараси сезилиши қайд этилди.

Учрашув давомида Миришкор тумани педагог кадрларга бўлган эҳтиёж бўйича вилоятда биринчи ўринда туриши маълум бўлди. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери айни пайтда фаолият юритаётган педагог кадрларнинг имкониятларини ўрганиш, нафақада бўлган тажрибали ўқитувчиларни мактабларга жалб қилиш юзасидан фикрларини билдириб ўтди.

1-умумтаълим мактаби фаолияти билан танишиш асносида депутатлар мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига эътибор қаратдилар. Ушбу ҳужжатга кўра, жорий йилда мактабнинг 120 ўринга мўлжалланган филиалини қўриб, фойдаланишга топишириш белгиланган. Лойиҳа қиймати 1,3 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилади. Бу ерда қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, таълим муассасаси замонавий асосда жиҳозлангани ҳамда таълим жараёни бошланганига гувоҳ бўлинди.   

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бугун мамлакатда айнан халқ таълими соҳасига берилаётган эътибор, ўқитувчиларнинг жамиятда нуфузи ва мавқеини ошириш юзасидан кўрилаётган чораларга алоҳида тўхталиб, бу борадаги ишлар парламентнинг ҳам доимий назоратида бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, COVID-19 туфайли жорий этилган карантин оқибатларининг мактаб таълимига таъсири ҳақида тўхталиб, бугунги мураккаб шароитда “онлайн мактаб” лойиҳаси ва масофавий таълимни муваффақиятли тадбиқ этишда соҳа фидоийларининг меҳнатини эътироф этди.

Депутатлар янги мактаб филиалининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар ва кўргазма қуроллари билан таъминлаш масалалари билан қизиқдилар. Мулоқот чоғида педагоглар таълим жараёнини такомиллаштириш, ўқувчиларга билим беришда айнан қайси устувор жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.


Кўришлар сони: 189

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...