Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Мактабгача таълим ислоҳотлардан четда қолиши мумкин эмас

Мактабгача таълим ислоҳотлардан четда қолиши мумкин эмас

Илмий тадқиқотларда инсон ўз ҳаёти давомида англаб етадиган маълумотнинг етмиш фоизини беш ёшгача бўлган даврда олиб улгуриши келтирилган. Бу жараёнда мактабгача таълим муассасасининг ҳиссаси муҳим аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган атанали маросимдаги нутқида ҳам мактабгача таълим жараёнига алоҳида тўхталиб, соҳага бўлган эътибор мамлакатнинг эртанги тараққиёти учун мустаҳкам замин яратиши алоҳида таъкидланган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги депутатларнинг Миришкор туманига ташрифи чоғида мактабгача таълим муассасалари фаолияти, уларда яратилган шароитлар, кадрларининг салоҳияти эътибор марказида бўлди.

Депутатлар тумандаги 17 мактабгача таълим ташкилотида бўлдилар. Ушбу муассаса мисолида туманда айни пайтда фаолият юритаётган 64 та мактабгача таълим ташкилотларидаги замонавий ўқитиш ва тарбиянинг илғор шакллари, янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш масаласи мулоқотларнинг асосини ташкил этди.

Муассасада 120 нафар бола тарбия олади. Ушбу масканда кечган суҳбат чоғида айни пайтда бу ерда фаолият юритаётган 37 нафар тарбиячидан атиги 8 нафари олий маълумотли экани аён бўлди.

Мактабгача таълим ташкилоти ҳудуди кўздан кечирилганда унинг ҳовли майдони эҳтиёждан ортиқ даражада катта экани, натижада уни сақлаб туришга кўп ҳаражат сарфланаётгани аён бўлди. Шу боис, депутатлар томонидан тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларига белгиланган тармоқ стандартларини қайта кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди. Бу ўз навбатида таълим муаассасалари имкониятларидан оқилона фойдаланиш, уларнинг ҳаражатларини қисқартирган ҳолда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш имкониятини бериши таъкидлаб ўтилди.

Халқ вакиллари туманда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги хусусий боғчаларни ташкил қилиш масалалари билан қизиқдилар. Мулоқотлар давомида яна бир муҳим жиҳат – кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Соҳа вакиллари мазкур тизимни бугунги кун талабларига мос равишда ривожлантириш юзасидан таклифларини билдириб ўтдилар.


Кўришлар сони: 204

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...