Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда туманда одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш натижалари, пандемия шароитида мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратовнинг ахбороти тингланди. Таъкидландики, жорий йилнинг 16-19 сентябрь кунлари парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган мулоқотлар давомида одил судлов ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасида кўтарилган муаммолар атрофлича ўрганилган ва туманда охирги йилларда бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Амалдаги қонунларга кўра, 2018 — 2020 йиллар давомида халқ депутатлари туман Кенгашида прокурор, ички ишлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарларининг ҳисоботи, адлия бўлими бошлиғи, туман судлари раисларининг ахборотлари тинглаб келинмоқда.

Шу билан бирга, ўрганишлар ушбу йўналишларда ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш ҳамда коррупцияга олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Олий Мажлис палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб бориш юкланган бўлса-да, комиссия томонидан ушбу вазифалар тўлиқ бажарилмаган.

Туманда суриштирув, тергов органлари ва судлар томонидан баъзида қонунларга номувофиқ қарорлар қабул қилиниш ҳолатлари одил судловни таъминлашга салбий таъсир кўрсатиши ҳам таъкидланди. Хусусан, 2018-2019 йиллар ҳамда 2020 йилнинг 6 ойи давомида ички ишлар органларининг суриштирувчи ва терговчилари, прокуратура, судлар органларининг айрим қарорлари бекор қилинган. Буни аҳоли ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам тасдиқламоқда.

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти жуда яхши самара бермоқда, — дейди Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов. — Жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилаётган очиқ фикр-мулоҳазалар ушбу масаланинг мақбул ечимларини топиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Якунда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 143

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...