Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ўрганиш натижалари сессияда муҳокама этилди

Ўрганиш натижалари сессияда муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилояти Хатирчи туманида бўлиб, ҳудудларда одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётганлар ишлар юзасидан ўрганиш олиб борди.

Депутатлар тумани адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва нотариал идоралар фаолияти билан танишди. Ишчи-ходимларга яратилган шароитлар, коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётганлар ишларни ўрганди.

Хусусан, фуқароларни қабул қилиш учун яратилган шароитлар, “Ишонч телефони” ва “Ишонч қутиси” самарадорлиги, электрон тарзда мурожаат қилиш ва маълумотлар олиш имконияти, “ягона дарча” тамойили асосида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда инсон омилининг қисқартирилгани, фуқароларни рухсат берувчи ва назорат қилувчи органларга йўналтириш ва бошқа сансалорлик ҳолатларининг мавжуд эмаслигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича кўрилган чоралар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига ўз вақтида етказиш бўйича қилинаётган ишлар ўрганилди.

Ишчи гуруҳи туман прокуратурасида ҳам бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга монеликсиз мурожаат қилиш имконияти билан қизиқди, суриштирув, тергов ҳамда суд органларининг қарорлари ва хатти-ҳаракати устидан қилинган шикоятлар, уларни кўриб чиқиш тартибларини ўрганди. Коррупцияга доир мурожаатларни кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар самарадорлиги ҳақида суҳбатлар ўтказилди. Туманида одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказилди.

Хатирчи туман сессияда ўрганишлар давомида тўпланган маълумотлар муҳокама этилиб, кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва ҳудудда одил судловга эришиш, коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларни янада кучайтириш чора-тадбирларини ўз ичига олувчи “Йўл хариталари” ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

 


Кўришлар сони: 146

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...