Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси ташаббусидан сўнг муаммолар ижобий ечим топяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Комилжон Эрназаровнинг сайловчилар билан учрашуви чоғида Сирдарё туманида яшовчи фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаатда ҳудуддаги 3- ва 41-умумтаълим мактаблари М34 йўлига яқин жойлашгани, пиёдалар учун йўл белгилари қўйилган бўлсада, автомобилларнинг тез ҳаракатланаётгани ўқувчиларнинг мактабга келиб кетиш вақтларида қийинчилик туғдираётгани айтилиб, ушбу ҳудудларда светофор ўрнатилишида ёрдам  сўралган эди.

Ҳудди шундай масала бўйича Сайхунободлик сайловчилар томонидан ҳам мурожаат қелиб тушган эди. Сабаби тумандаги “Иттифоқ” МФЙ ҳудуди – Бахт-Сайхун йўлидаги 11- мактаб  ўқувчилари учун йўлнинг “Ободон” маҳалласига бурилиш қисмида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши эҳтимоли юқори. Фақат светофор ўрнатиш орқалигина бу масалани ҳал этиш мумкин.

Қуруқ ваъдалар билан эмас, аксинча амалий ишлари билан халқ ишончини қозониб келаётган К.Эрназаров юқоридаги масалалар бўйича дарҳол Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига депутатлик сўрови юборди.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси вакиллари ушбу мурожаат юзасидан ўрганиш олиб бориб, халқаро аҳамиятга молик бўлган М34 “Тошкент-Душанбе” автомобил йўлининг 75-80 км оралиғида 3- ва 41 мактаблар жойлашгани, шунингдек, аҳоли истиқомат қилиши ҳамда бу ерда фуқаролар оқимининг тартибсиз ва серқатновлигини аниқлади.

Ўз навбатида, ушбу жойга транспорт воситалари ва пиёдалар учун мўлжалланган светофорлар ўрнатилиши белгиланиб, 41-мактабнинг пиёдалар ўтиш жойига светофор  ўрнатилди. Қолаверса, 3-умумтаълим мактаби ҳудудига мазкур йилнинг учинчи чорагида таъмирлаш ишларига ажратилган маблағлар ҳисобидан светофор ўрнатиш белгиланди.

Фақат шугина эмас. Шунингдек, депутатлик сўровида сўралган Сайхунобод туманидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р-25 “Ф-373 автойўли-Сайхун к-Бахт ш-Қозоғистон Республика чегараси” автомобиль йўлининг 454 километрида ҳам ўрганиш ишлари амалга оширилди. 

Юқорида  келтирилган йўллар чорраҳада жойлашмагани ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмагани боис бу ҳудудда Сайхунобод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан пиёдалар ўтиш йўлагига “Пиёдалар ўтиш жойи” ҳамда “Болалар” йўл белгилари ўрнатилди. Энг асосийси, бу саъй-ҳаракатлар натижасида болалар ва фуқаролар хавфсизлиги таъминланди.

Ҳозирги кунда халқ ноиби К.Эрназаровнинг депутатлик сўрови асосида Сирдарё туманидаги 36-умумтаълим мактабининг 140 ўринга мўлжалланган қўшимча биносининг қурилиши ҳамда мактаб биносида таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

 


Кўришлар сони: 92

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...