Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Келаётган қишни беҳадик кутиб оламиз. OʼzLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳрихондаги муаммони ҳал этди

Келаётган қишни беҳадик кутиб оламиз. OʼzLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳрихондаги муаммони ҳал этди

Йўлсозлик – улуғ, шу билан бирга, машаққатли касб. Халқимизнинг «Йўл қуриш — савоб» деган пурмаъно нақли замирида ҳам ана шу ҳаёт ҳақиқати мужассам. Чунки йўлларнинг ҳолати яхши бўлса, одамларнинг оғири енгиллашади, узоғи яқинлашади, турмуш шароити яхшиланади. Агар ёмон бўлса-чи?

Шаҳрихон туманидаги «Янги маҳалла» МФЙда 544 та хўжалик, 798 та оила истиқомат қилади. Очиғи, ҳудуд аҳли яшаш шароитларидан сира нолимасди. Муаммолари секин-асталик билан ҳал этилишига доим умид билан қарашарди.

Лекин кутилгани билан натижаси йўқ бир масала фуқароларни қийнаб юборди. Сабаби ички кўчаларни шағаллаштириш, асфальтлаштириш масаласи кўп йиллардан буён ижросиз.

Маҳалла аҳли ҳам ташкилотма-ташкилот, идорама-идора юришдан чарчади. Ёзда чангдан, куз-қишда лойгарчиликдан азият чекадиган фуқароларга қийин. Тўғрида мутасаддилар бу кўчаларга юрармиди, одамларнинг ҳасратини қайдан тушунсин?! Айниқса, бу мавсумларда болаларга қийин. Маҳалладаги 44-умумтаълим мактабига қатновдан кейин, албатта, кийимларга чангу лой изини қолдиради. Ота-оналар ҳам шундан безор бўлган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʼzLiDeP фракцияси аъзоси Одинахон Отахонованинг ҳудудлардаги ўрганишлари мазкур муаммонинг юзага чиқишига сабаб бўлди. Халқ вакилининг беминнат кўмаги билан бугун «Янги маҳалла»ликларнинг 4 километрли ички кўчалари шағаллаштирилди.

— Маҳалламиздаги мавжуд тўртта кўчанинг ҳолати жуда абгор эди, — дейди маҳалла раиси Қодиржон Холбеков. – Бу масала бўйича бир нечта идора ва ташкилотлардан ёрдам сўрадик. Аммо барчаси «ана бўлади, мана бўлади»дан нарига ўтмади. Депутат Одинахон Отахоновага раҳмат! Уларга ишонч билдириб янглишмаган эканмиз. Улар ўз ҳомийликлари билан муаммоимизга ечим топиб берди. Энди келаётган қишни ҳам беҳадик кутиб оламиз.


Кўришлар сони: 146

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...