Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари Фарғонадаги тадбиркорлик субьектлари фаолияти билан танишди

Спикер ўринбосари Фарғонадаги тадбиркорлик субьектлари фаолияти билан танишди

Коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилди.   

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʻzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов пандемия даврида янги ишчи ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.  

Спикер ўринбосари вилоятдаги учрашувини Бағдод туманидан бошлади. Дастлаб тумандаги “Фибрадиагностика” МЧЖда бўлиб, жамият қошида ташкил этилган БПТ аъзолари билан мулоқот қилди.

– Коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда кўплаб янги шифохоналар ишга туширилди. Кўплаб тиббиёт ускуналари ва тез ёрдам машиналари харид қилинди. Бундай чора-тадбирлар ва тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнати туфайли минглаб беморлар шифо топди, – деди А.Хаитов. – Шу боисдан халқимиз сизларнинг шарафли меҳнатингизни юксак қадрлайди ва ҳеч қачон унутмайди.

Учрашув якунида жамиятнинг бир гуруҳ ходимлари партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Спикер ўринбосари вилоятдаги учрашувлари давомида Қувасой шаҳрида ҳам бўлиб, ҳудуддаги бир қатор корхоналар фаолияти билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, бугун шаҳарда вақтинча ишсиз қолган, даромад манбасини йўқотган аҳолини қўллаб-қувватлаш билан бирга, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бизнес субъектларининг ўз фаолиятини изчил давом эттириши учун турли имтиёз ва енгилликлар берилаётир.

Қувасойлик Камолиддин Қурбонов ҳам пандемия даврида ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

Айни дамда у раҳбарлик қилиб келаётган “Fariz-Textil” МЧЖда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Энг муҳими, 30 нафар ишчи-ходим томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозорда харидоргир.

Учрашувлар давомида А.Хаитов мазкур корхонада ҳам бўлиб, иш жараёни билан танишди, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Иш фаолиятида қандай муаммолар бўлса, депутатлар уларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.

– Юртимиз ривожида тадбиркорларнинг ҳиссаси катта. Негаки, тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади, янги-янги иш ўринлари яратилади, – деди А.Хаитов. – Бугун хусусий сектор вакилларига давлатимиз томонидан қатор имтиёзлар яратиб берилаётгани замирида ҳам, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини либераллаштириш, кичик бизнеснинг мазкур соҳадаги иштирокини кенгайтириш каби эзгу мақсадлар мужассам. Зеро, тадбиркор – бу ҳақиқий фидойи инсон.

Учрашув сўнггида “Fariz-Textil” МЧЖ қошида ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, корхонанинг 10 нафар ходими партия сафига қабул қилинди.

 

 


Кўришлар сони: 137

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...