Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар сирдарёлик эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

Депутатлар сирдарёлик эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов бошчилигида Қонунчилик палатаси депутатлари Барно Мирзамова, Бегали Қодиров, Одина Отахоновалар, партия фаоллари Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Сардоба туманларида бўлди.

Партия етакчиси ва фаоллари аҳоли ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашиб, ҳудудларда пандемия шароитида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, пандемия шароитида уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш, мавжуд томорқалардан унумли фойдаланиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Дастлаб Оқолтин тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хонадонларига ташриф буюрилди. Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси Сардоба сув омбори тошқинидан жиддий зарар кўрган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Шу боис, ҳудудда бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари аввало аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва тошқиндан зарар кўрганларга яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратишди. Сув тошқинидан азият чеккан хонадон соҳиблари Кенжахон Умматова, Санам Пардаева, Хусан Эгамбердиевлар бу ташрифдан жуда мамнун бўлишди. Мазкур хонадон эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилди.


“Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 4201 нафар аҳоли 901 та хонадонда истиқомат қилади. Ҳудудда шу йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилган 120 иш ўрнига эга “Sirdaryo вaraka cheвarlari” масъулияти чекланган жамиятда 50 нафар қишлоқ аёлларининг бандлиги таъминланди. Чеварлар томонидан тикилаётган болалар кийим-кечаклари Россия давлатига экспорт қилинмоқда.

Депутатлар корхона фаолияти, карантин қоидаларига амал қилиш тартиби, ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Сардоба туманидаги “Файзли обод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган мулоқотда ҳудуддаги иссиқхоналар фаолияти билан танишиш асносида мутасадди идоралар раҳбарларига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, қўллаб-қувватлаш юзасидан мулоҳазалар билдирилди. Томорқа ер эгаларига хизмат кўрсатиш учун Сардоба ва Оқолтин фермерлар Кенгашига мини культиватор ускунаси совға қилинди. Пандемия даврида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилиб келаётган “Шодлик”, “Файзли обод” маҳалла фуқаролар йиғини раислари У.Акобиров, А.Асроров ва бир қатор фермер хўжаликлари раҳбарларига қимматбаҳо совғалар топширилди.


Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи - томорқачиликни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларга ҳам эътибор қаратилди. Пандемиянинг асл моҳиятини англаган ҳолда аҳолини давлат идоралари кўрсатмаларига тўла амал қилишларида депутатларнинг бир зум бўлса ҳам масулиятларини унутмасликларига ҳам урғу берилди.

Дилором Эсонова


Кўришлар сони: 304

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...