Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат яккабоғлик фермерлар мурожаатини ижобий ҳал этди

Депутат яккабоғлик фермерлар мурожаатини ижобий ҳал этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари қонун лойиҳаларини маромига етказиш, ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш баробарида, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўришга жиддий эътибор қаратмоқда. Айниқса, ҳозирги мураккаб шароитда сайловчиларни ўйлантираётган масалаларга дахлдорлик ҳисси билан ёндашиш масъулиятли вазифалардандир.

Маълумки, Президентимизнинг шу йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, 2020 йил 1 майдан бошлаб, уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилиши, 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилиши назарда тутилганди.

Ушбу қарорга кўра, истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар ҳамда ҳудудлар рўйхатига Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳам киритилган.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмахаматова яккабоғлик фермерларнинг ушбу ҳудудда картошка экиш учун шартнома асосида уларга сифатсиз уруғли картошка берилаётгани тўғрисида юборган видеомурожаатини ўрганиб чиқди.

— Мурожаатни атрофлича ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам, “Эгоист-аст” МЧЖ томонидан шартнома асосида берилган уруғли картошкалар сифатсизлиги маълум бўлди, — дейди депутат Ш. Холмахаматова. — Бу бўйича мутасадди раҳбарлар билан боғландик. Шундан сўнг, Яккабоғ тумани ҳокими ташаббуси билан фермерларга сифатли уруғли картошкалар етказиб берилди. Халқимиз фаравонлиги учун қабул қилинаётган қарорлар ижросини таминлашда ҳар бир раҳбар виждонан ёндашиши, керак бўлса, улар тадбиркор ва фермерларимизга чин маънода, кўмакчи бўла олиши бугун ҳар қачонгидан-да муҳимдир. Биз, депутатлар ҳам бу йўлда бор куч ва имкониятларимизни ишга соламиз.


Кўришлар сони: 285

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.08.2020
Фракция аъзолари қандай такифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб...

04.08.2020
Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу п...

04.08.2020
ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

Фракция аъзолари ҳозирги замонда архив ҳужжатларини рақамлаштириш жуда долзарб масала экани, давлат ...