Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

У.Иноятов Янгиқўрғон туманидаги реаблитация ва мослаштириш бўлинмаси фаолиятини ўрганди

У.Иноятов Янгиқўрғон туманидаги реаблитация ва мослаштириш бўлинмаси фаолиятини ўрганди

Ҳаётда турли сабаблар билан қийин вазиятга тушиб қолган, жабр кўрган аёлларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган опа-сингилларимизга ҳунар ўргатиш, уларнинг турмушини изга солиш жуда муҳим масала.

Реабилитация ва мослаштириш республика маркази, унинг жойлардаги бўлинмалари бу йўналишда кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов мазкур марказнинг Наманган вилоят Янгиқўрғон тумани бўлинмаси фаолияти билан яқин танишди.

Марказ фаолияти самарали бўлиши ҳозирги пандемия шароитида, айниқса, алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг учун жойларда ҳар томонлама қулай шароит яратилиши керак. Халқ демократик партияси марказнинг Янгиқўрғон туман бўлинмаси билан ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу муассасада бевосита партия электорати бўлган опа-сингилларимизга ёрдам кўрсатилади. Марказ фаолияти ривожланиши, самарадорлиги ошиши партия учун муҳим.

У.Иноятов маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиянинг ҳудуддаги фаоллари иштирокида бўлинма ходимлари билан суҳбатлашиб, фикр алмашди, таклифлар олинди. Бўлинма фаолияти учун зарур бўлган қонун ва кодекслар тўпламлари, ҳуқуқий адабиётлар, аёлларга ҳунар ўргатиш учун керак бўладиган жиҳоз ва ускуналар топширилди.

Наманган вилоят ва туман партия кенгаши марказ бўлинмалари билан доимий ижтимоий ҳамкорлик ўрнатадиган бўлди.


Кўришлар сони: 470

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2020
ЎзХДП фракцияси таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга киришди

Пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиш учун таълим тизимида улкан ва масъулиятли ишлар ...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...