Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Фарғонадаги истиқболли лойиҳалар Ўзбекистон брендини дунёга танитади

Фарғонадаги истиқболли лойиҳалар Ўзбекистон брендини дунёга танитади

Жорий йил 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш эканлиги алоҳида таъкидланди.

Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий барқарорликни сақлаш, аҳолини камбағалликдан чиқариш ҳар галгидан-да бугун муҳим аҳамият касб этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш ва Президентимиз раҳбарлигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишларида тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар бериш мақсадида Фарғона вилоятидаги тадбиркорлик субъектларида бўлди.

Спикер ўринбосари вилоятдаги «Фарғона тошдан қоғоз Ўзбекистон-Хитой» қўшма корхонасида бўлиб, у ердаги тадбиркорлик жараёни билан яқиндан танишди.

Мазкур корхонага тадбиркор, OʼzLiDeP фаоли Абдураҳмон Ниёзов томонидан 2019 йилда асос солинган. 2020 йил октябрь ойида ишга туширилиши мўлжалланган ушбу корхонада 100 та янги ишчи ўрни яратилади. Бу лойиҳа экологик тоза, мамлакатимизда қоғозга бўлган эҳтиёжни қондириш учун янги инновацион ғояли лойиҳалиги билан алоҳида ажралиб туради. Ҳозирда қўшма корхонанинг лабораториясига зарур бўлган техника-ускуналар олиб келинган. Пандемия туфайли қолган ускуналарни олиб келиш вақтинча тўхтаб турибди.

А.Ҳаитов тадбиркор билан суҳбатлашаркан, 1 июлдан бошлаб илк маротаба мамлакатимизда тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми амалга киритилгани ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, учрашувда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар, янгитдан ишга туширилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиб, тадбиркорларимизнинг давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўрни ва роли тобора ортиб бораётганлигини алоҳида мамнуният билан таъкидлагани айтиб ўтилди.

— Президентимиз томонидан вилоятдаги янгиланиш ва ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда «Фарғонанинг тадбиркори — Фарғонанинг ислоҳотчиси» деган эзгу ташаббус илгари сурилди. Президентимизнинг бу юксак эътирофлари ва ишончлари ҳар бир фарғоналик тадбиркор-ишбилармон учун фахр ва ифтихор бахш этди, — дейди тадбиркор А.Ниёзов. — Бугун фарғоналик ҳар бир тадбиркор Президентимизнинг Фарғона тадбиркорлари бош ислоҳотчи бўлиши кераклиги тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Фарғона тажрибаси тез орада бутун мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёзиши йўлида енг шимариб меҳнат қилмоқдалар.

Актам Ҳаитов Тоҳирбек Ғофуров раҳбарлигидаги паррандачилик, балиқчилик ва чорва молларига тўлиқ рационли гранулаланган ем ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Vodiy Azimut” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишди.

Бир сўз билан айтганда, «Фарғона тошдан қоғоз Ўзбекистон-Хитой» қўшма корхонаси раҳбари каби кўплаб фарғоналик тадбиркорлар томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган истиқболли ва инновацион лойиҳалар, жаҳон андозалари даражасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар янги Ўзбекистон брендини дунёга танитади.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ


Кўришлар сони: 548

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2020
ЎзХДП фракцияси таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга киришди

Пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиш учун таълим тизимида улкан ва масъулиятли ишлар ...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...