Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ишчи гуруҳ субсидия ажратилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилди

Ишчи гуруҳ субсидия ажратилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов бошчилигидаги парламент қуйи палатаси ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида камбағалликни қисқартириш, пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги, бандликни таъминлаш ишларини бевосита жойларга чиқиб ўрганди. Айрим муаммоли масалалар ҳал этилиб, айримлари бўйича таклифлар олинди.

Хусусан, Иштихон туманида жойлашган "Чуқуркўл Балиғи" ишлаб чиқариш корхонасига балиқчилик, шоличилик, мева-сабзавотчилик йўналишида туман ҳокимлигининг қарорига асосан 22,78  ер майдони ажратилган, ишсиз фуқаролардан 48 нафарининг бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига  0,47 га ер майдонлари ажратилган. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 48 нафар фуқаронинг ҳар бири учун 2 млн. 230 минг сўмдан, Халқ банкидан жами 223 млн. сўм субсидия ажратилиши керак эди. Лекин банк томонидан ҳозирги кунгача маблағ ажратиш пайсалга солиб келинаётган экан. Ишчи гуруҳ ташаббуси билан бу масала ижобий ҳал этилди.

Тумандаги 2-секторда 16 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, улардаги 10159 та хонадонда 13079 та оила истиқомат қиляпти. Шулардан 628 таси камбағал оила сифатида рўйхатга олинган. Мазкур оилалардаги 1041 нафар ишсиз фуқаронинг 507 нафари мавсумий, 23 нафари доимий ишга жойлаштирилган. “Оқтош токзори” кооперациясига бириктирилган 121 нафар фуқарога 120 гектар ер майдони ажратиб берилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари ташаббуси билан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан субсидия ажратилиши орқали 98 нафар фуқарога иссиқхона, 28 нафарига сув насоси, шунингдек, ҳомийлар ҳисобидан 30 та оилага 50 тадан, жами 1500 та парранда олиб берилиши таъминланди.

Олиб борилаётган ишларда муаммоли вазиятлар ҳам учрамоқда. Хусусан, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази “Оқтош токзори” кооперацияси аъзоларига шу мавсумда экилиши кўзда тутилган ер учун 2 млн. 230 минг сўмдан субсидия маблағлари ажратилмасдан қолмоқда. Пул бўлмаса, кооперациялар фаолиятини самарали ташкил этишни имкони йўқ. Шу боис маблағлар тўлиқ тўлаб берилиши зарур.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида камбағал оила вакиллари паррандачилик ва чорвачиликни имтиёзли банк кредити орқали йўлга қўйиш учун кредитни қайтариш бўйича тўлов қобилияти йўқлигини билдириб, рад қилишган. Бу каби муаммоли ҳолатларни бартараф этиш учун камбағал оила вакилларига субсидия маблағлари ҳисобидан парранда, чорва ва қуёнчилик учун йўналишларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ, деган таклиф берилди.

Ишчи гуруҳ аҳоли вакиллари билан суҳбатда бўлиб, уларни ўйлантираётган бошқа масалаларни ҳам яқиндан ўрганди. Мурожаатлар бўйича амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

 


Кўришлар сони: 260

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...