Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат уруш фахрийлари ҳолидан хабар олди

Депутат уруш фахрийлари ҳолидан хабар олди

Халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини эъзозлаб келмоқда.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, иймони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.

Ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар орасида наманганлик навқирон йигитлар ҳам бор эди.


Хусусан, иккинчи жаҳон уруши йилларида Уйчи туманидан 7430 нафар киши ҳарбий хизматга кетган бўлса, улардан 3989 нафари жанг майдонларида қурбон бўлган, яна 740 киши ном-нишонсиз бедарак йўқолган.

Бугунги кунда икки нафари ҳаёт, шунингдек, 101 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари ҳам саодатли кунларга шукроналар айтиб, ҳаёт кечирмоқда.

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Барно Мирзамова Уйчи туманининг "Гулбоғ" маҳалласида яшовчи 96 баҳорни қарши олган Аҳмаджон ота Мамадалиев ҳамда Ўнҳаятлик “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Маҳаммадали ҳожи Юнусовлар хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Б.Мирзамова отахонларни яқинлашиб келаётган “Хотира ва қадрлаш куни” ва иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги билан қизғин қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.

 – “Улар кўрсатган жасорат ҳамда ҳаётий ўгитлари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, қолаверса, барчамизни бугунги тинч ва осойишта кунларни қадрлашга ўргатади.  Халқимиз бахтига улар доимо омон бўлишсин”, – дейди депутат.


Учрашув давомида отахонлар ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб берди. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етинг, энди ҳеч қачон уруш бўлмасин, дея дуо қилдилар.

– Айни кучга тўлган навқирон йигитлик даврим уруш йилларига тўғри келди, – дейди Аҳмаджон ота Мамадалиев. – Ўтган кунларни эслаш биз учун жуда оғир. Ўша азобли кунларнинг ортда қолганлиги рост бўлсин. Ҳеч қачон уруш бўлмасин. Шундай дориломон кунларга етказганингга шукр!


Кўришлар сони: 396

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...