Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат кўмаги билан 60 нафар сайловчи ишли бўлди

Депутат кўмаги билан 60 нафар сайловчи ишли бўлди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эълон қилинган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ўзлари сайланган ҳудудларида ҳайрия тадбирларини ўтказмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсуной Муратова сайловчилар мурожаатлари юзасидан Андижон вилояти Хонобод шаҳрида бўлди. Депутат мурожаатларни ўрганиш ва ечимини топиш мақсадида сайловчилар билан бирма-бир учрашди. Хонобод шаҳридаги “Фозилмон”, “Тейит”, “Кампиробод” МФЙларидаги жами 25 та хонадонларда бўлган депутат ўз сайловчиларининг муаммоларини атрофлича ўрганди.

Билдирилган масалалар, муаммолар юзасидан Хонобод шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев ҳамда “Жамоатчилик Кенгаши” вакиллари билан ҳамкорликда иш билан таъминлаш масаласида мурожаат этган жами 60 нафар фуқаролар эҳтиёжларига қараб мавсумий ва доимий ишга жалб этилди.

Шунингдек, депутат кам таъминланган 10 та хонадонга жами 7 хил турдаги 1 500 туб кўчатларни ҳайрия сифатида тарқатди.

Кўмакка муҳтож 15 та хонадонга 5 хил турдаги жами 2 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 5 хил турдаги 1 000 000 сўмлик антисептик воситаларни улашди.

Мурожаатлар асосида Хонобод шаҳри, Хонтоғ адирлигидаги деҳқонларнинг муаммолари жойига бориб ўрганилди. Натижада сув таъминоти бўйича билдирилган масалаларга Хонобод шаҳар ҳокимлиги кўмаги билан ечим топилиб, 16 км. жойдан сув тортиб келинди.

Дархақиқат, юртимизда меҳр-оқибат, ҳурмат-эҳтиром туйғулари аждодларимиздан мерос бўлиб келган. Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин пайтида барчамиз мана шундай эзгу ишларга камарбаста бўлишимиз миллий қадриятларимиз бардавомлигига хизмат қилади.


Кўришлар сони: 245

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...