Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар Жиззахда коронавирус хасталигининг олдини олишга қаратилган ишлар ҳолатини ўрганди

Депутатлар Жиззахда коронавирус хасталигининг олдини олишга қаратилган ишлар ҳолатини ўрганди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда коронавирус тарқалашининг олдини олиш, шифохоналарни дори, ҳимоя ва диагностика воситалари билан таъминлаш, карантин харажатларини ўз вақтида молиялаштириш зарурлиги таъкидланди.

Юртимизда коронавирусга қарши курашиш ишларига қарийб 5,5 минг нафар тиббиёт ходими жалб этилгани айтилиб, касалланганларни ўз вақтида аниқлаш ва профилактикага эътиборни кучайтириш, бунинг учун барча ҳудудий юқумли касалликлар шифохоналарини экспресс-тестлар билан таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Шундан келиб чиқиб, бугун мамлакатимизда коронавируснинг олдини олиш, ушбу вирус таъсиридан аҳолини муҳофаза қилишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, ушбу масала шахсан Президентимиз назоратида турибди. Демак, энди карантин вақтида ваҳима кўтармаслик, вирусдан сақланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш энг тўғри йўл бўлади.


Хўш, бугунги кунда жойларда коронавирус инфекциясига қарши курашиш, савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотларининг мунтазам бўлишини таъминлаш, тиббиёт масканларини дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан таъминлаш борасида қандай чоралар кўрилмоқда? Ҳудудларда махсус штаблар ташкил этилиб, тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилганми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоятидаги учрашувлари доирасида айни шу саволларга жавоб излади.

Депутатлар дастлаб Мирзачўл туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлиб, бу ерда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Халқ ноиблари поликлиникадаги шароитларни кўздан кечирар экан, муассасани дори, ҳимоя ва диагностика воситалари билан таъминланганлик даражасини ўрганди. Шифокорлар билан суҳбатлашиб, муаммолари билан қизиқди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур тиббиёт муассасасида мамлакатимизда намунали кўп тармоқли марказий поликлиника сифатида иш бошлаган. Замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган поликлиникада жарроҳ, педиатр, УТТ шифокори, стоматолог, терапевт, ЛОР, офтальмолог, травматолог, невропатолог, психиатр каби мутахассислар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Очиқ мулоқотлар давомида халқ ноиблари шифокорлар ҳамда беморлар учун янада қулай шароитлар яратиш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар берди.

Мазкур учрашувлар доирасида депутатлар “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” МЧЖда ҳам бўлишди. Айтиш жоиз, айни пайтда ушбу корхона кийим-кечак маҳсулотлари ўрнига тиббиёт ниқоблари тайёрлаб, дорихона ва бозорларга арзон нархларда етказиб бермоқда.

Спикер ўринбосари корхона раҳбари ва ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб, жорий йил 19 март куни Президентимиз раислигида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳақида маълумотлар берди.

Мамлакатимизда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё юртимизда етиштирилади. Демак, озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлайди ёки тақчиллик бўлиши мумкин, деган хавотирга асло ўрин йўқ. Нега десангиз ҳозирда вилоятнинг аксарият туманларида иссиқхоналар ташкил этилган бўлиб, айни шу кунларда у ерда помидор, бодринг, гулкарам ва турли кўкатлар етиштирилмоқда.

Депутатлар куннинг иккинчи ярмида Дўстлик туманига келиб, “Олмазор” маҳалласида яшовчи Х.Хазратқулов ҳамда С.Исмоиловлар хонадонида етиштирилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди.

Маълум бўлишича, тадбиркор Х.Хазратқулов 35 сотих ер майдонининг 18 сотихига саримсоқ пиёз, 17 сотихига эса Голландиядан келтирилган “Оловуддин” номли картошка навини етиштирмоқда. С.Исмоилов эса 20 сотих майдонда 84 туп кеч пишар олма навлари етиштириб, улар орасига эрта пишар картошка эккан.

Мулоқотлар чоғида депутатлар тадбиркорларга давлатимиз раҳбарининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини етказди.

Мазкур ҳужжат билан коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар белгилангани, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи, фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилишини таъкидлаб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 580

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...