Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари А.Ҳаитов коронавирус хасталигининг олдини олишга қаратилган ишлар ҳолатини ўрганди

Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, айниқса, ушбу вирус таъсиридан аҳолимизни муҳофаза қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, ҳар бир ҳудудда ҳокимлар раҳбарлигида махсус штаблар ташкил этилиб, ушбу касалликнинг кенг тарқалиб кетмаслиги учун тезкор чоралар кўрилаётир.

Хусусан, турли оммавий мажлислар, тадбирлар, сайллар бекор қилинди. Тиббиёт муассасалари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди.

Давлатимиз раҳбари ушбу долзарб масала юзасидан халқимизга мурожаат қилиб, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқлигини, мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд эканини таъкидлади. Демак, ваҳима кўтаришга ҳеч бир асос йўқ. Масала шахсан Президентимиз назоратида турибди. Касалликнинг кенг тарқалмаслиги ва олдини олиш бўйича депутатларимиз томонидан ҳам аҳоли орасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.   

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов жойларда коронавирус хасталигининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятига борди.

Халқ вакили вилоятдаги учрашувлари давомида ҳудуддаги бозорлар, супермаркетлар, савдо дўконлари ва дорихоналарда маҳсулотларнинг сунъий тақчиллигига, нархларнинг оширилишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, вилоятнинг Ангор ва Термиз туманларида бўлиб, ҳудудда коронавирусга қарши кураш, тиббиёт ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, жойларда оммавий тадбирлар (тўй, маърака ва бошқа йиғинлар)нинг ўтказилишини назоратга олиш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди.

Бугунги кунда мамлакатимизда озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда, — дейди А.Ҳаитов. – Шу билан бирга, жойларда коронавирус инфекциясига қарши профилактик чоралар кўриш, савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотларининг мунтазам бўлишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шундай экан, халқимиз саломатлиги учун кўрилаётган ушбу зарурий тадбирларни тўғри тушуниб, ҳаммамиз якдиллик ва ҳамжиҳатлик билан иш тутсак, бу қийинчиликлар, албатта, ортда қолади.

Халқ вакили вилоятдаги учрашувлари давомида аҳолини томорқадан самарали фойдаланиш ҳолати билан ҳам қизиқиб, бу борада аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш чораларини кўрди. Ангор ва Термиз туманларида ишсиз фуқаролар учун ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативларидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларнинг ижобий ечимлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ана шундай кооперативлардан бири Ангор туманидаги “Илғор” маҳалласи ҳудудида фойдаланилмай, қаровсиз ётган 91,4 гектар ер майдонида ташкил этилган. Бунинг учун “Grand green gluster tomorqa xizmati” МЧЖ ташкил этилиб, дастлаб ер майдони жамият тасарруфига берилди. 15 гектар тайёр майдон “Сурхон Ангор фрутс қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооперативига ўтказилди. 10 гектар бўш ер аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Илғор” ва “Баҳор” маҳаллаларидан танлаб олинган оилаларнинг 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаролари ҳамда ёшларга 20 сотихдан бириктирилган. Уларга мазкур майдонда маҳсулот етиштириб, даромад олиш ҳуқуқини берадиган сертификат ҳам топширилган. Шу асосда юздан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган.

А.Ҳайитув учрашувлар давомида Термиз тумани “Намуна” маҳалласида яшовчи тадбиркорлар билан ҳам мулоқот қилди. Улардан бири — Музаффар Холбоев 15 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган. Айни пайтда иссиқхонада помидор ва бодринг етиштирилмоқда. Халқ ноиби тадбиркор билан мулоқот чоғида уни қийнаётган муаммоларга қулоқ тутди. Музаффар Холбоев халқ ноибига фаолиятини янада кенгайтиришини айтиб, ундан тижорат банкидан имтиёзли кредит олишда ёрдам сўради. Бу масала Cпикер ўринбосари томонидан назоратга олиниб, жойида ҳал этилди.  


Кўришлар сони: 137

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...