Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат аҳолини ортиқча ваҳимага берилмасликка чақирди

Депутат аҳолини ортиқча ваҳимага берилмасликка чақирди
Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова ўз сайлов округида бўлиб, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасида коронавирус касаллигини олдини олишга қаратилган ишларнинг ҳолати билан яқиндан танишди. Депутат бу касалликнинг тарқалишини олдини олиш борасида қилинган ишларни бирма-бир кўздан кечирди.

–Бухоро туман ҳокимлигида эпидемияга қарши курашиш штаби ташкил қилинган, –дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М. Набиев. – Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда туман миллий гвардия бўлимидан 2 нафар ходим ва туман СЭОМ масъул эпидемиолог ва бактериолог врачларидан иборат штаб тузилган. Туман тиббиёт бирлашмасида фавқулодда ҳолатлар учун индивидуал ҳимоя воситалари, дори-дармон захираси ва бошқа тегишли асбоб-анжомлар мавжуд.
cd4733d1-112a-42b8-b64c-fefbd19a16fd.jpg

Юқумли касалликлар, шошилинч тез ёрдам бўлимларида захира ўринлар, изоляторлар, фильтр хоналар мавжуд. Касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва изоляция қилиш мақсадида, оилавий поликлиникалар шифокорлари томонидан тана ҳарорати юқори бўлган беморларга уйида тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Аҳоли ўртасида шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилиниши, чиниқтирилиши, ҳамда гриппга қарши эмлашни махсус эмлаш пунктларида врач кўригидан сўнг ўтказилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали ташвиқот-тарғибот, тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли ўртасида касалликка оид эслатма ва варақалар ҳамда учрашув ва суҳбатлар ўтказилмоқда.

2d7af41f-7460-4126-ae16-93f24fc27e4c.jpg

Шундан сўнг, депутат Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашида ҳам бўлди. Бу ерда у ёшлар ташкилоти раҳбари ва ходимларидан волонтёрлардан фойдаланган ҳолда аҳолига, айниқса, ёшларга мазкур касалликни тўғри тушунтириш, ундан сақланиш қоидаларини халқчил тилда етказиш ҳамда халқни ортиқча ваҳимага берилишга йўл қўймасликка чақиришларига даъват этди.


Кўришлар сони: 1221

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...