Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Сайловчиларни ўйлантираётган масалалалар қай тарзда ечим топмоқда?

Сайловчиларни ўйлантираётган масалалалар қай тарзда  ечим топмоқда?

Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар шиддати парламент аъзоларидан ҳам юқори масъулиятни талаб этмоқда. Халқ уйидаги қонун ижодкорлиги, парламент назорати қатори депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти ҳам аҳолининг реал муаммоларини ҳал этиш мақсадларига қаратилмоқда. Хабарингиз бор, вакиллик органларига сайловлар Янги Ўзбекистон – янги сайловлар шиори остида ўтказилди. Мазкур жараёнда аҳоли сиёсий партияларга катта ишонч билдирди ва ўзи маъқул кўрган номзодларига овоз берди. Хўш, халқ вакилларига билдирилган ишонч амалда қай даражада оқланмоқда? Сайловчиларни қандай масалалар ўйлантираяпти? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ўтган ҳафта жойлардаги фаолияти айнан шу масалага қаратилди.

Депутатлар ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонлари, фермерлар ҳузурида бўлиб, оддий одамлар билан мулоқот қилди. Хусусан, 54-Норин сайлов округидан сайланган депутат Зафар Худайбердиев Норин туманининг Тўда қишлоғида ўтказган учрашувларида аҳоли томонидан электр тармоғидаги муаммолар, яъни истеъмолчилар сонининг кўплиги эвазига трансформаторлар қуввати етмаётгани, янги электр устунлари олиб келинган бўлсада, уларни ўрнатишда муаммолар юзага келаётгани каби масалалар кўтарилди. Депутат соҳа мутасадилари билан боғланди ва масалага ечим топиладиган бўлди.


Шунингдек, парламент қуйи палатаси аъзоси Тўда МФЙдаги 23-мактабгача таълим муассасаси, 25-умумтаълим мактаби, Қўшариқ МФЙдаги 24-умумтаълим мактаби, Найманобод МФЙдаги 37-мактабгача таълим муассасасидаги ижтимоий муаммоларни ўрганди. Уларда ўз сиғимига нисбатан болалар қамровининг кўплиги сабабли қўшимча бинолар қуриш, очиқ ва ёпиқ спорт майдончалари барпо этиш, мазкур объектларнинг чегараларини белгилаш каби муаммолар мавжудлиги аён бўлди. Тўғри, муаммо ўрганилгани ёки айтилгани билан ҳал бўлиб қолмайди. Уни баратараф этиш учун амалий чоралар кўриш лозим. Шу боис, депутат тумандаги сектор ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари олдига уларнинг ечими юзасидан масала қўйди.

Найманобод ва Қўрғонча МФЙ аҳолиси билан ўтган бевосита мулоқотлардан сўнг эса электр тармоғи учун янги устунлар, суюлтирилган газ баллонлари келтирилди. Қўрғонча МФЙда эса ички кўчаларни шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.


Депутатнинг сайлов округидаги фаолияти кенг қамровли бўлиб, у, авваламбор, ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси ҳамдир. Шу маънода, Зафар Худайбердиев учрашувлар чоғида парламентда қабул қилинаётган қонунлар, хусусан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига риоя этмаганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишлар, ерларни иккиламчи ижарага бериш тўғрисида қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти хусусида аҳоли билан суҳбатлар ўтказди.


Кўришлар сони: 358

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...