Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Бир ўринга икки бемор

Бир ўринга икки бемор

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларга чиқиб, ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, 52-Чуст сайлов округидан сайланган депутат Нуриддин Султонов тумандаги тиббиёт ходимлари билан учрашиб, соҳадаги муаммоларни ўрганди.

Айни кунда Чуст тумани тиббиёт бирлашмасида болалар бўлими йўқлиги сабаб терапия бўлимининг биносида 60 ўринга мўлжалланган болалар бўлими ташкил этилган. Бироқ ҳозирда унда юздан ортиқ бемор даволанмоқда. Яъни, 3-4 нафар беморга мўлжалланган палаталарда 6-8 нафардан бемор бола жойлаштирилган.


Ушбу ҳолатнинг юзага келиш сабаби ўрганилганда, тиббиёт бирлашмаси томонидан беш йил аввал янги бино қурилиш ишлари бошланган, ҳозирги кунга келиб мутасаддилар томонидан эътиборсиз қолдирилгани маълум бўлди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сонли кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳам ҳолат қониқарсиз аҳволдалиги ойдинлашди.

Депутат учрашувлар давомида ечими вақт талаб этиладиган мазкур масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборадиган, масала ечимини депутатлик назоратига оладиган бўлди.

 


Кўришлар сони: 239

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...