Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлилий ўрганилди

Соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлилий ўрганилди

Амалий ишлар, юзма-юз мулоқотлар — соҳаларда учраётган камчиликларнинг бартараф этилишида муҳим омил бўлмоқда. Шу боис, мазкур омиллар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иш-фаолиятининг асосий мезонига айланган.

Айни кунларда халқ вакиллари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар қилмоқдалар. Хусусан, парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Зумрад Бекатова Беруний туманида бўлиб, тиббиёт, таълим, маданият муассасалари фаолиятини таҳлилий ўрганди.

Шунингдек, тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифохона ва поликлиника шифокорлари билан учрашиб Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган соҳага оид вазифалар, сўнгги икки ойда Олий Мажлис Конунчилик палатасида қабул қилинган қонунлар ва шу кунларда муҳокамада бўлган қонун лойихаларининг мазмун-моҳияти тўғрисида ахборот берди.

Аҳоли билан учрашувлар жараёнида депутат томонидан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси, тўй, тантана ва маъракаларни ўтказиш тартиби талабларини бузганлик учун белгиланаётган жавобгарликлар, дори воситаларини чакана реализация қилиш талабларини бузганлик учун белгиланаётган нормалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, мулоқотлар жараёнида фуқаролар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишдаги муаммоларни ҳам баратараф этишда ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Мазкур масала депутат томонидан атрофлича ўрганилиб республика даражасида кўриб чиқиладиган бўлди.

 


Кўришлар сони: 324

Депутатлар минбари

Новостная лента

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...