Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари А.Ҳаитов cурхондарёлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Спикер ўринбосари А.Ҳаитов cурхондарёлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов халқ билан очиқ мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш ва оғирини енгил этиш мақсадида Сурхондарё вилоятига борди.

Спикер ўринбосари вилоятдаги учрашувини сурхондарёлик фаол ёшлар билан мулоқотдан бошлаб, уларга Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунчалар берди.

Президентимиз Мурожаатномасида олий таълим қамровини ошириш, давлат грантларини икки бароварга кўпайтириш, қизларимиз учун алоҳида грантлар ажратиш бўйича бир қатор масалалар ўз аксини топди, – деди парламент Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов. – Айниқса, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Сайловчилар билан учрашув вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашган жамиятида давом этди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммоларни ўртага ташлаш баробарида зарур таклифларни ҳам билдирди. Хусусан, олтинсойлик Ф.Ражабов Самарқанд вилоятида туркиялик ишбилармонлар томонидан олманинг “пинк леди” деган нави етиштирилишини айтиб, буни тумандаги олма навларига пайвандлаб, етиштиришни йўлга қўйиш лозимлиниги қайд этди. Шунингдек, ҳудудда меваларни пайвандлаш, янги навлар яратишни ўргатадиган мактаблар йўқлигини таъкидлаб, ёшлар учун ана шундай мактаблар ташкил этиш таклифини билдирди.

— Мен Фарғона вилоятининг Водил қишлоғидан бу ерга ўқишга келганман, — дейди Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали талабаси  Садоқат Шарофиддинова. — Бизнинг қишлоғимизда малина меваси етиштирилади ва аҳолининг кўпчилиги шундан даромад қилади. Сурхондарёда ҳам Водилнинг об-ҳавосига ўхшаш салқин ҳудудлар бор. Масалан, Бойсун тумани. Ана шу туманда малина етиштириш йўлга қўйилса, воҳа аҳолиси ҳам бу фойдали мевадан баҳраманд бўлишарди. Қолаверса, йилда бир мартагина бозорларда бир-икки кўриниш бериб, устига-устак, ўта қиммат нархда сотиладиган бу меванинг нархи ҳам ҳамёнбоп бўларди.

А.Ҳаитов таклифларни тинглар экан, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳомийлигида “Томорқачилар мактаби” ташкил этилиши, шунингдек, малина етиштирмоқчи бўлган ташаббускорлар учун керак бўлса, Водилга юбориб бўлса-да, тажриба алмашишига кўмаклашиш, кредит ёки ер ажратилиши билан боғлиқ масалаларда ҳам ёрдамга тайёр эканини маълум қилди.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида сайловчилар Термиз шаҳридаги автобуслар ҳаракати, шаҳарда автобуслар тўхташи учун бекатлар етарлича қурилмагани, олий ўқув юртларига кириш бўйича қабул квоталари ҳудудлардаги эҳтиёж ва талабларга қараб ҳам имтиёз берилиши, ўқишга кира олмай, уйда бекор қолган ёшларни жамоат ташкилотлари назоратга олиб, уларни фойдали иш билан банд қилиш ҳақидаги таклифларни ҳам айтиб ўтишди.

Шу куни А.Ҳаитов Термиз шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Сурхон Термиз чинни” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлиб, ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Бугун кунда корхонада 150 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Бу ерда йилига 8 миллион донадан ортиқ 44 турдаги чинни маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, корхона маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки хорижга ҳам экспорт қилинаётир.

Спикер ўринбосари А.Ҳаитов  корхонада яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, ишлаб чиқариш кўламини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича зарур тавсиялар берди. Иш самарадорлигини оширишга қандай тўсиқлар бўлса, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари уларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.

Халқ вакили вилоятдаги учрашувлари доирасида Термиз туманидаги “Нурафшон” маҳалласида жойлашган “Сурхон-керамикс” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлди.

Таъкидланишича, мазкур корхонада керамика маҳсулотлари, кафель ва ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқарилади. Ҳозирда бу ерда кунига 30 тонна ўтга чидамли ғишт, 1000 квадрат метр кафель ишлаб чиқарилмоқда. Асосийси, 120 нафар фуқаро доимий иш билан банд.

Корхонанинг яна бир афзаллиги бу ерда ўрнатилган техника ва ускуналар энергия тежамкор. Яъни, ушбу корхона бошқа муқобилларига нисбатан энергияни 10-15 фоиз кам сарфлайди. Корхона маҳсулотларидан фойдаланиш шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини янада кўркамлаштиришга хизмат қилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А.Ҳаитовнинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 218

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...