Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар ўрганишидан сўнг қумқўрғонликларнинг муаммолари ечиладиган бўлди

Депутатлар ўрганишидан сўнг қумқўрғонликларнинг муаммолари ечиладиган бўлди

Сайлов якунланди. Депутатлар сайланди. Шу билан, депутатлар берган ваъдаларини унутдими? Энди улар одамларни эшитмайдими?

Йўқ, ундай эмас. Якунига етган ҳафтада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депуталари, барча сиёсий партиялар фракциялари аъзолари жойларга чиқиб, сайловчилари билан бир қатор учрашувлар ўтказди, одамлар билан мулоқот қилди, уларнинг дардига қулоқ тутди.

Масалан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров Сурхондарё вилоятида аҳоли билан учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказди. Шу каби мулоқотлар Қумқўрғон туманидаги Педагогика коллежида “Тўда”, “Ғалаба”, “Шерозий”, Меҳриобод маҳаллари аҳолиси билан ташкил этилди.


Депутатлар Президентимизнинг парламентга жорий йилда йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш асносида ушбу дастурий ҳужжатда сиёсий партиялар олдига энг асосий вазифа этиб халқнинг, сайловчиларнинг ишончини қозониш, ҳар бир берилган ваъданинг устидан чиқиш вазифаси қўйилганини таъкидладилар.

Шундан сўнг мулоқотнинг асосий мақсади бўлган фуқароларни тинглашга ўтилди.

— Дарҳақиқат, Мурожаатномада бизнинг ҳам юрагимиздаги яқин жуда кўплаб гаплар айтилди, — дейди “Ғалаба” МФЙ фаоли Пўлат Муродов. — Мен ўзим ўттиз йилдан ортиқ ўқитувчи бўлиб ишлаганман. Мурожаатномадаги ва “Адолат” СДП дастуридаги педогоглар мавқеини ошириш, дарсликлар сифатини яхшилаш, олий таълим қамровини кенгайтириш ҳақидаги вазифалар узоқ йиллардан бери бизни қийнаб келаётган эди. Шу боис, бу борадаги ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, унга озгина бўлса-да, ўз ҳиссамизни қўшишни истаймиз.

Шу билан бирга, гарчи нафақада бўлсам ҳам ҳовлимизда экин-тикин қилмоқчиман. Аммо суғориш учун оқова сув муаммоси қўл-оёғимизни боғлаб турибди.


Мазкур ҳолат юзасидан муаммони ҳал этишни парламент аъзолари ўз назоратига олдилар.

Ўзбекистон қишлоғида яшовчи фуқаро Насиба Бобоназарова “Тўда” маҳалласида мактабгача таълим муассасаси ҳамда ҚВП мавжуд эмаслигини маълум қилди. Парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров ушбу муаммони бартараф этиш учун масъул мутасаддиларга бўшаб қолган коллеж биносида мактабгача таълим муассасаси ва ҚВП учун жой ажратиш таклифини билдирди. Ушбу масала жорий йил сентябрь ойига қадар ҳал этилиб, мактабгача таълим муассасаси учун мослаштириш ишлари олиб бориладиган бўлди.

Шунингдек, учрашувда ички йўлларни таъмирлаш, дори-дармонлар нархидаги тафовут, темир йўлдан ўтиш учун ерусти кўприк қуриш каби кўплаб муаммолар санаб ўтилди.

Депутатлар мазкур муаммоларнинг ҳар бири тегишли тартибда масъуллар билан биргаликда ҳал этилишини депутатлик назоратига олишини маълум қилдилар.

Парламент аъзоларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 266

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...