Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

“Адолат” СДП томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳлари Сурхондарё вилоятида

“Адолат” СДП томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳлари Сурхондарё вилоятида

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, партиялар томонидан сайловолди жараёнларида кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ҳамда ҳудудда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида иш бошлади.

Дастлабки учрашув Термиз шаҳридаги вилоят касаба уюшмалари фаоллар залида партия фаолиятини янада жонлантириш, сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириладиган ишларни ОАВда кенг ёритиш масалалари бўйича туман ва шаҳар Кенгашлари раислари билан амалий мулоқот тарзида ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Сипикери ўринбосари,    Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров сўзга чиқиб, Президентимизнинг жорий йилги Мурожаатномаси ҳамда партиянинг сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсад-вазифалар ижросини таъминлаш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, депутатлар учун ўқувлар ташкил этиш ҳамда фаолиятини такомиллаштириш лозимлиги юзасидан ўз мулоҳазасини билдирди, бир қатор таклифларини ўртага ташлади. Шунингдек, коррупцияга барҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга эришиш депутатлар олдида турган долзарб вазифа эканига алоҳида тўхталиб ўтди.


Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, қадр-қимматига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги ҳам қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Шу хусусда маърузачилар Олтинсой туманида юзага келган воқеаларнинг асл сабаби ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг етарлича эмаслиги оқибати экани, шу нуқтаи назардан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот – жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиб, бунда партия вакиллари ҳамда депутатлар ҳар бир маҳалла кесимида сиёсий ўқувларни жонлантириши, юзма-юз мулоқотларда мунтазам ҳуқуқий тушунчалар бериб бориши лозимлигини таъкидлашди.

— Бугунги депутатнинг зиммасида жуда катта вазифа ва масъулият бор, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Н.Умаров.— Айниқса, аҳоли мурожаатларини ижобий жиҳатдан ҳал этиш ҳар бир депутатдан билим, тажриба ва масъулиятни талаб этади. Бугунги ташкил этилган семинарнинг аҳамиятли жиҳати ҳам шунда бўлди. Аниқ ва мақсадли вазифалар барча депутатларнинг ташаббусини оширишга хизмат қилади, албатта.

Шунингдек, Ишчи гуруҳи вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ҳамда “электрон поликлиника” тизимининг ишлаш ҳолати бўйича ўрганиш ишларини ҳам бошлади.

Дастлаб Термиз шаҳридаги Болалар шифохонаси фаолияти ўрганилди. Бу ерда койкалар сони етарли эмаслиги, палаталарда беморларга яратилган шароит Санитария меъёрларига тўғри келмаслиги аниқланди.

Шундан сўнг Ишчи гуруҳ Термиз шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳам бўлди. Ушбу тиббиёт муассасасида “электрон поликлиника” тизими йўлга қўйилган, аммо тор мутахассисликлар сони етарли эмас. Хизмат кўрсатувчи аҳоли сони эса кўп.

Термиз туманидаги 70 қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлган Ишчи гуруҳ мазкур муассасада УЗИ аппаратига эҳтиёж борлигини аниқлади.

Умуман, Ишчи гуруҳ вилоятдаги тиббиёт муассасаларида шу каби кўплаб масалаларни атрофлича ўрганиб, муаммолар билан танишди. Уларни ҳал этиш юзасидан вилоят ҳокимлиги, мутасаддиларга таклифлар берди. Айримларини эса, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ечиш чораларини кўришга келишиб олинди.

Ишчи гуруҳининг ўрганиш ишлари давом этмоқда.



Кўришлар сони: 726

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...