Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ижро қоғозда эмас, амалда бўлса, халқ ишончи қозонилади

Ижро қоғозда эмас, амалда бўлса,  халқ ишончи қозонилади

Термиз шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси депутатлари иштирокида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг мақсади мамлакатимизнинг ривожланишида маҳаллий депутатларнинг тутган ўрни ва уларнинг келгусидаги фаолият ҳамда мақсадли вазифаларини белгилашга қаратилди.

Тадбирда дастлаб, Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси унинг мазмун-моҳияти хусусида фикр юритилиб, кейинги беш йилликда партия ва депутатлар олдида турган устувор вазифалар муҳокама этилди.


Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров маъруза билан иштирок этиб, Президентимизнинг жорий йилда парламентга Мурожаатномасида мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошланган ислоҳотларни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсади мужассам эканига алоҳида тўхталди. 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилиши муносабати билан парламент ҳамда ҳукумат олдига бир қатор муҳим вазифалар қўйилгани алоҳида аҳамият қаратилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда барча даражадаги депутатларнинг мақсади Мурожаатномада белгиланган вазифалар, партия ғоялари ҳамда “Йўл харитаси” ижросини қоғозда эмас, амалда бажариб, шу орқали халқнинг партияга, депутатларга бўлган ишончини янада оширишдир.

— Мурожаатномада ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолмаган, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Наримон Умаров — Президентимиз таклиф ва тавсиялари асосида барча жабҳада амалга ошириладиган ислоҳотлар, ўзгаришлар, аввало, сизу бизнинг бахтли яшашимиз, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига қаратилган. Шу боис, юртимизда амалга ошириладиган ислоҳотлар жараёнида фуқаролар томошабин эмас, балки барча фаол иштирокчи сифатида қатнашиши лозим.


Йиғилишда депутатлар олдида турган устувор вазифалар, партия вилоят кенгаши партия ташкилотлари билан депутатлар ҳамжиҳатлигини таъминлаш, аҳолининг турли қатламлари орасида партия ғояси, мақсад ва вазифалари тарғиботига қаратилган тадбирларни кучайтириш, партия хайрихоҳлари сафини ошириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш, ечим излаш, бартараф этиш чораларини кўриш каби муҳим масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Учрашув чоғида депутатларнинг парламент, партиялар ва халқ олдида олиб борадиган давомли ишлари, уларнинг сифат кўрсаткичи, аҳоли мурожаатлари бўйича ишлаш, уларни ҳал этишнинг самарали йўллари ҳақида фикр юритилди.


Кўришлар сони: 117

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...