Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат ва ёшлар учрашуви

Депутат ва ёшлар учрашуви

Термиз давлат университетида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ёшларга атрофлича тушунтириш юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида “Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат”СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров сўзга чиқиб, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномаси ва унда кўрсатилган давлат ва жамиятни тубдан ислоҳ этишни давом эттириш масалалари, шунингдек, 2020 йилда ёшларни қувонтирадиган кўплаб янгиликлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Ёшлар ўқиб-ўрганиши, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, ҳунарли бўлиши учун Мурожаатномада кўплаб ташаббуслар илгари сурилгани, режалар айтилгани ҳақида батафсил гапириб берилди.

Ёшлар бу қувончли хабарларни хурсандчилик ва миннатдорлик билан қабул қилди. Мурожаатномада ёшлар учун белгиланган бир қатор имкониятлар ҳамда 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилганидан ёшларнинг кайфияти, шашти ва иштиёқи кўтарилгани яққол сезилди.


Айтиш жоизки, жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилади. Кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш долзарб вазифадир. Шу мақсадда миллий малака тизими ишлаб чиқилади. Мазкур тизим 9 мингга яқин касблар бўйича кадрлар тайёрлаш имконини бериши кутиляпти.

“Олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор, жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратишимиз шарт”, дея таъкидлаган эди Президентимиз. Бу муҳим вазифани бажариш учун, биринчи навбатда, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш керак. 2020 йилда бу кўрсаткични 25 фоизга, келгусида 50-60 фоизга етказиш режалаштирилгани айтилди. Охирги йилларда олий ўқув юртларига қабул квоталари сезиларли даражада оширилди, бунинг учун барча имкониятлар ишга солинди.

Шу билан бирга, учрашувда қайд этилдики, олий таълимни ривожлантириш бирданига ечиладиган масала эмас, бунга катта изланиш ва ресурс керак.

Шу боис, Мурожаатномада олий таълим қамровини ошириш тўлов контрактига боғлиқ бўлиб қолмаслиги зарурлиги таъкидланди. Қувонарлиси, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантларини 2 баробар кўпайтириш кўзда тутилди.

Учрашувда Мурожаатномада ёшлар манфаатларини кўзлаб илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ҳақида кенг тушунча берилди. Ёшлар ҳам фаоллик билан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Янгидан ишлаб чиқиладиган “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепцияси давлат ва жамиятнинг ёшларга муносабатини бутунлай янги даражага кўтариши кутилаётгани қайд этилди.

Тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига депутатлардан атрофлича жавоб олдилар.


Кўришлар сони: 207

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...