Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ёшлардан таклифлар олинди

Ёшлардан таклифлар олинди

    2020 йил 7 феврал куни Чирчиқ давлат педагогика институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда дастлаб мамлакат келажаги бўлган ёшларнинг ўз имкониятлари, истеъдод ва қобилиятини намоён этиши учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида фикр алмашилди. Таъкидланганидек, бугунги ёшлар қанчалик билимли, тарбияли, дунёқараши кенг, фаол фуқаролик позициясига эга ватанпарвар бўлиб камолга етса, янги Ўзбекистонни қуришга шу қадар камарбаста бўлади.


Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги давлат сиёсатини янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ва уларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритди.

Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини жорий этиш, “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини ишлаб чиқиш муҳим масала сифатида ўртага ташланганини алоҳида таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида юртимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилинган 2020 йилда белгиланган соҳаларни янада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишимиз лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Сўзга чиққанлар шуни алоҳида қайд этишдики, давлатимиз раҳбари тақдим этган Мурожаатномадан келиб чиқиб, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, Халқ демократик партияси дастурий мақсад ва ғояларини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш партия олдида турган асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.


Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ёшларга оид сиёсатнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, партия мaмлaкaтимизда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий мaдaнияти, ижтимoий oнг дaрaжaсини юксалтиришга астойдил ҳаракат қилиб келмоқда. Улар билан елкама-елка туриб, муаммоларини ҳал этиш учун ҳаракат қилмоқда. Ушбу учрашувда ҳам ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган тадбирда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида таъкидлар экан, бунга жавобан улар юртимиз тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшмоғи ҳамда бор диққат-эътиборини билим олишга қаратиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Очиқ ва самимий суҳбатлар давомида ёшлар томонидан кўтарилган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар тингланди ҳамда иштирокчилар турли масалалар юзасидан ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

Мулоқотда юртимизда ёш раҳбарларни саралайдиган, уларнинг лаёқатига мос лавозимларни таклиф этадиган самарали механизм мавжуд эмаслиги айтиб ўтилди.


Уюшмаган ёшлар ижтимоий қатламини ўрганиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, қайта тайёрлаш ва бандлигини таъминлашни замон талаблари асосида ташкил этиш, бу борада олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш муҳим масала экани таъкидланди. Бу борада давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини такомиллаштириш ташаббуслари илгари сурилди. 

Очиқ мулоқотда жорий йилда ишлаб чиқиладиган “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясига таклиф ва тавсиялар ҳам ўртага ташланди. Талаба ёшлар мазкур концепцияда ёшларни, ёш оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ёшларнинг жамоат уюшмалари ва уларнинг корхоналарини қўллаб-қувватлаш, фуқаро сифатидаги ташаббускорлигини рўёбга чиқаришга ёрдам кўрсатиш мақсадларида “Ёшлар давлат-жамоат ижтимоий хизмати”ни ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, меҳнат ва ўқув жамоаларида ёшларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, вояга етмаган ҳуқуқбузарларга махсус тарбия муассасаларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш масаласида ҳам бир қатор таклиф ва мулоҳазалар айтилди. Бундан ташқари, ўқув юртларини тамомлаган ёшларни иш билан таъминлаш, талабаларга ҳам дарсдан ташқари вақтида тадбиркорлик қилиши учун кредит олиш имкониятларини яратиш таклифи билдирилди.

Ангрен кўмир заводи ишчиси Зуҳра Ўринбаева ёшларга эътибор фақат марказларда бўлаётгани, чекка ҳудудларда йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар ниҳоятда камлиги ҳақида гапирди. Уюшмаган ёшларни бирлаштириш, уларнинг орзу-ҳаваслари, мақсадларига қанот бўлиш муҳимлиги айтилди.

Талаба Фурқат Зокиров кам таъминланган оилалар фарзандлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш масаласини кўтарди. Яна бир талаба Сарвар Абдураҳмонов эса, олий таълим муассасаларида қабул квоталарининг оширилиши, кейинчалик битирувчиларни тўлиқ ишга жойлаштириш бўйича ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. 

Ҳар бир саволга, мурожаатга атрофлича жавоб қайтарилди.

Очиқ мулоқотда билдирилган фикр ва таклифлар умумлаштирилиб, партия фракцияси томонидан “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясига таклиф сифатида илгари суриладиган бўлди.



Кўришлар сони: 766

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

29.05.2020
Глобал ҳамкорлик ва волонтёрлик ҳаракати

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги муносабати билан бутун дунёда эълон қилинган “БМТ-75”...

29.05.2020
Олий Мажлисда парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари шаклланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида хорижий парламентлар  билан ҳамкорлик гуруҳл...