Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Фахрийлар қандай ташаббус билан чиқди?

Фахрийлар қандай ташаббус билан чиқди?
Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг сўнгги ҳафтасида ўзлари сайланган округларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда. Мазкур жараёнларда уларнинг муаммоларига амалий ечимлар топилмоқда.

Бу жараёнда ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, Хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташббусни амалиётга жорий этиш, шунингдек, фахрийларимизни ҳам мазкур саъйи-ҳаракатларга жалб этиш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, июнь ойи охирида Қўрғонтепа сайлов округидан сайланган депутат Абдурашид Тўхтабоев сайловчилар билан учрашувлар доирасида Фахрийлар фаолиятини қуллаб-қувватлаш Нуроний жамғармаси Қурғонтепа тумани бўлими билан ҳамкорликда 5-ўрта таълим мактабида «Шахрихонсой» МФЙ ўрамида истиқомат килувчи фахрийлар билан учрашув ташкил этилди. Қувонарлиси фахрийлар мактаб кутубхонасига ўз жамғармаларидан 100 дан ортиқ бадиий адабиётлар тақдим этдилар.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва амалий ишлар хақида кечган кизғин суҳбатлар чоғида фахрийлар мазкур жараёнларда ўзларининг иштироки ва фаоллигини ошириш мақсадида эканликларини билдирдилар. Жумладан, фахрий қурувчилардан иборат
ишчи гуруҳи тузиб, маҳалладаги реконструкция қилинаётган ушбу мактабда амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ташаббуси билан чиқдилар. Шу билан бирга фахрийлар ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнларида фаол иштирок этиш, керак бўлса айрим маънавият-маърифат дарсларини ўтишга жалб килишса, бажонидил рози эканликларини билдирдилар. 




Кўришлар сони: 511

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2019
Салоҳиддин ҲАМДАМОВ: Энди электрон пуллар тизими тартибга солинади

Банк тизими барқарорлигининг таъминланиши, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил бориши...

23.09.2019
Норма ижодкорлиги — устувор вазифа, давр талабига айланмоқда

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириб бориш туб замирида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул...

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...