Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларда муаммоларга ечим топилди

Сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларда муаммоларга ечим топилди

Аввал хабар берганимиздек, депутатларнинг сайлов округлардаги учрашувлари натижаларга бой бўлмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов Жондор туманида бир қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган оммавий сайёр қабулда кўплаб фуқароларнинг муаммолари бартараф этилди.

Сайёр қабулда Ж. Шириновга “Қалмоқ” МФЙ Хумин қишлоғида яшовчи фуқаро, кам таъминланган оила аъзоси  Мухитдин Махмудов ўғлининг оилавий шароити оғирлиги, уй-жой қурилиши  қилаётганлиги, уйининг том қисмини шифер қилишга имкони йўқлигини билдириб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур масала юзасидан депутат туман ҳокимлиги билан келишиб, М.Махмудовнинг ўғлига уй-жой қурилиши учун шифер ва шифер ости ёғоч материалларини ҳомийлик асосида етказиб беришга эришди

Қабул давомида ҳудуд фуқароси Норгул Ҳусенова Баҳористон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларни асфальт қилиш, Ҳожиканда қишлоғидаги трансформаторни юқори қувватли трансформаторга алмаштириш зарурати каби масалаларни депутат олдига қўйди. Депутат Ж. Ширинов томонидан муаммоларнинг ечими юзасидан вилоят мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жалб этилиб, топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Вилоят автомобил йўллари бошқармаси бошлиғи Шаҳрилло Абдуллаев Жондор туманидаги барча ички йўллар, шу жумладан Баҳористон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги йўлларни таъмирлаш бўйича 3 йиллик дастур тузилганлиги ва ушбу давр мобайнида улар тўлиқ таъмирланишини маълум қилди.

Сайёр қабулда Кўлиён қишлоғида истиқомат қилувчи  фуқаро Элмурод Остонов аҳолига автомашинада ташиб келтириладиган ичимлик суви охирги пайтда умуман етказиб берилмаётганлигидан шикоят қилди. Депутат томонидан ушбу муаммо ечимига жалб этилган вилоят мутасаддилари график асосида ичимлик сувининг етказиб берилишини доимий  назоратга олишларини маълум қилишди.  Вилоят  уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Зафар  Жумаев эса ўша куннинг ўзида автомашинада ичимлик суви етказиб берилишини таъминлашини маълум қилди. 

Шу билан бирга, тумандаги “Ромиш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида чорвачилик билан шуғулланаётган “Жахонгир-Мухиддин” фермер хўжалиги раҳбари Нодира Ражабова депутатга фермер хўжалигида 80 та қорамол, 10 мингта парранда борлигини, уларни боқиш учун 5 гектар ер ажратилганлигини гапириб, чорвага қўшимча ер ажратишда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат юзасидан ЎзМТДП фракцияси аъзоси Ж. Ширинов туман ҳокимлиги билан боғлангандан сўнг фермер хўжалигини ривожлантиришга қўшимча ер ажратиш масаласи жорий йилнинг июль ойида ҳал этиладиган бўлди.

Бундан ташқари, сайёр қабул давомида Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Нодирбек Шомуродов маданий меърос объектларида, ушбу объектлар ҳақида маълумот берувчи таблолар, электрон киосклар йўқлигини билдириб, ушбу ишларни ташкил қилиш таклифини берди. Ушбу мурожаат юзасидан вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Йўлдош Кенжаев яқин кунларда биринчилардан бўлиб Арк қўрғонига ўрнатилишини маълум қилди.  ЎзМТДП вилояти кенгаши раиси Махсуд Мухаммедов ҳам мазкур таклиф юзасидан Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда иш олиб боришини билдирди.  

Депутатнинг Жондор туманидаги аҳоли билан учрашуви натижаларга бой бўлди.


Кўришлар сони: 106

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...