Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Газ таъминотидаги муаммолар қачон бартараф этилади?

Газ таъминотидаги муаммолар қачон бартараф этилади?

Маълумки, ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотлар қилмоқда. Мазкур жараёнларда халқ вакиллари аралашуви билан аҳолини ўйлантираётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Хусусан, Парламент қуйи палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг сайловчилар билан бу галги учрашуви ҳам хайрли ишларга бой бўлди.

Депутатнинг Хонқа ахборот технологиялари коллежида бўлиб ўтган учрашувида “Зинахос” маҳалла фуқаролари, мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди. Унда Новхос қишлоғи “Зинахос” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ қишлоқ фаоллари маҳалладаги 468 та аҳоли хонадонлари, оилавий поликлиника, умумий ўрта таълим мактабларини табиий газ билан таъминлаб турган газ қувури магистрал тармоқдан ажратиб қўйилгани, бу борада бир неча марта тегишли ташкилотлар раҳбарларига ёзма ва оғзаки мурожаат этилгани аммо натижа бўлмаганини айтди. Шундан кейин “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Хоразм вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари аҳолининг газ таъминотидан узиб қўйилгани сабабларини харита асосида тушинтириб берди. Депутат М.Қурбонбоев ишчи гуруҳ аъзоларига муаммонинг ечимини топиш чоралари бўйича таклиф ва тавсиялар берди. Мазкур муаммо тегишли ташкилот раҳбарлари билан суҳбатлашиб, улар билан келишилган ҳолда, жорий йилнинг 3-чорагида ижобий ҳал этиладиган бўлди.


Мулоқотлар давомида сайловчилар маҳалладаги ариқ-завурларнинг айрим қисмлари кўмилиб қолгани боис, оқар сув таъминотида ҳам муаммолар борлигини билдирди. Ушбу мурожаат ҳам ижобий ечим топадиган бўлди.

– Мулоқотлар давомида маҳалладошларимизни кўпдан бери қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш йўллари муҳокама этилди. Маҳалланинг газ таъминотидан узиб қўйилгани боис, қиш пайтида турли мосламалар билан хонадонларни иситиш фуқароларнинг саломатлигига анча ёмон таъсир қилаётган моқда, – дейди Қўзибой Сапаев маҳалла фаҳрийси. – Депутат М.Қурбонбоев бу дарду-ташвишларимиздан холос этишга ҳаракат қилишни билдирди. Биз депутатлар фаолиятидан миннатдормиз.

Депутатнинг сайловчилари билан мулоқотлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 851

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...