Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Учрашувлардан аҳоли мамнун

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда халқ вакиллари ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элдор Туляков ҳам Чирчиқ шаҳрида ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказди.

Чирчиқ шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиника жамоаси билан юзма-юз мулоқотда аҳоли саломатлигини сақлаш, бу борада янги, илғор технологияларни жорий қилиш орқали сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, тиббий маданият ва соғлом турмуш тарзини юксалтириш масалалари қамраб олинди. Ушбу тиббий муассасада ечимини кутаётган, ҳал этилиши лозим бўлган айрим муаммо ва камчиликлар депутат назоратига олинди.

Шаҳардаги 12-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф чинакам тантанага айланиб кетди. Бу масканга депутат билан бир вақтда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳарбийлари ҳам болажонлар ҳузурига ҳарбий кўргазмали техник воситалар билан келиб, Президентимиз илгари сурган бешта ташаббуснинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир уюштиришди.

Тадбирда Э. Туляков бугунги кунда мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг амалий натижалари, давлатимиз раҳбарининг ёш авлодга кўрсатаётган беқиёс ғамхўрлиги ва эътибори, фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, билимли ва иқтидорли, юксак интеллектуал салоҳиятли, мард, фидойи, комил, Ватанга содиқ, маънавияти юксак инсонлар сифатида улғайишлари учун барча шарт-шароитлар ва қулайликлар муҳайё этилганига урғу берди. Президентимиз томонидан ёшларнинг илм-фан сирларини чуқур эгаллашлари, уларнинг кенг дунёқараш ва теран тафаккур эгаларига айланишлари, жисмонан соғлом бўлишларига оид илгари сурилган бешта ташаббус барча ҳудудларда, жумладан мазкур масканда ҳам ўзининг амалий ифодасини топаётганини депутат алоҳида эътироф этди.

Учрашувларда кўтарилган муаммолар, билдирилган таклифлар депутат назоратига олинди ва уларнинг ҳал этилиши юзасидан келгуси учрашувларда ахборот берилиши таъкидланди.

 

 


Кўришлар сони: 774

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...