Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Мулоқотлар самара бермоқда

Мулоқотлар самара бермоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова Тошкент тумани “Қизғалдоқ” ҚФЙ ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси акушерлик бўлимига ташриф буюриб бўлим фаолияти билан танишди. Депутат тиббиёт муассасасида оналар ва болалар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳомиладорларга кўрсатилаётган акушерлик-гинекологик ёрдам, чақалоқларни парваришлаш уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги маълум бўлди. Жумладан, клиник-биохимик лабаратория хоналарининг ҳолати, у ерда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар ва зарур бўлган дори-дармонлар билан таъминлаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, 16 минг аҳолига бириктирилган мазкур поликлиника қошида ташкил этилган тез тиббий ёрдам шохобчаси хизмати яхши йўлга қўйилганлиги, бундан аҳоли беҳад мамнунлигини билдирди. Ўрганишлар давомида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида замонавий тиббий жиҳозлар етарли эмаслиги, УЗИ, скрининг ҳамда жарроҳлик аппаратлари эскирганлиги аниқланди.

Л. Кошелапова қайд этилган муаммолар бўйича ўз таклифларини билдириб, тегишли мутассади ташкилотларга депутатлик сўрови орқали мурожаат этишини айтиб ўтди.


Депутат “Ободлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Саодат Иванова ҳамда Луиза Ахмедовалар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини яқиндан ўрганди. Учрашувда мазкур хонадон эгалари маҳалланинг қаровсиз қолган 4 сотих бўш ётган ташландиқ ерини ободонлаштириб, бир неча йил давомида кичик бир мевазор боғ барпо этганини айтиб ўтди. Лекин ҳозирда мазкур 4 сотихли боғнинг 2 сотихини шу маҳалланинг фуқароси Жўра Ҳамидов болалар боғчаси қуриш ниятида шағал, қум, ғишт ва тўсинлар олиб келиб тахлаб қўйганлиги юзасидан туман ҳокимияти ходимларига бир неча бор мурожаат билан чиқишгани, лекин фойда бермаганини билдиришди. Мазкур муаммонинг ечимни аниқлашда депутат туман ҳокимлиги мутасадди вакилларини жалб этган ҳолда маҳалла фуқаролари билан юзма-юз мулоқот ташкил этди. Натижада, тез кунлар ичида мутасадди ташкилотлар билан муаммо ўз ечимини топадиган бўлди.

Депутатнинг “Мажнунтол” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашувида Мирзақосимовлар оиласининг оғир шароитда яшаб келаётганлиги аниқланди. Мазкур муаммони бартараф этиш масаласи ҳам депутат томонидан назортга олинди.

Юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда.

 


Кўришлар сони: 292

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...